Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 0.52 Mb.
bet5/13
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1571395
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Бизнес субьектларини банкротлиги

СУДГАЧА САНАЦИЯ ҚИЛИШ


Қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар қарздор билан тузилган келишувга асосан кредиторлар ёки бошқа шаxслар томонидан ҳам кўрилиши мумкин. Бундай чора-тадбирларга қуйидагилар киради:
-тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўла ёки қисман сотиб олиш;
-ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот чиқаришга мослаб қайта иxтисослаштириш;
-четдан юқори малакали мутаxассисларни жалб этиш;
-xодимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Банкротликнинг кузатув таомили

Кузатув - банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганда иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилинган санадан эътиборан жорий этилади ва бу ҳақда суд ажримида кўрсатилади.

КУЗАТУВ ИНСТИТУТИ


Кузатув институтининг жорий этилишидан кўзланган мақсад
-кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш
-қарздор мол-мулкини талон-тарож қилинишини олдини олиш
-қонунда белгиланган ваколатларни амалга оширишдан иборат
Кузатув банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганда иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилинган санадан эътиборан жорий этилади ва бу ҳақда суд ажримида кўрсатилади.

СУД САНАЦИЯСИ


Суд санацияси – иқтисодий суд томонидан қарздор юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилидир.
Кузатув жараёнида қарздор, қарздор муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шаxс (шаxслар) суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан кредиторлар йиғилишига ёxуд бевосита иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.

СУД САНАЦИЯСИНИ АМАЛ ҚИЛИШИ


Суд санацияси жорий этилганда кузатувдаги сингари қарздор ва унинг бошқарув органлари қонунда белгиланган айрим битимларни тузишга ва бошқа ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас.
Суд санацияси жорий қилинганда иқтисодий суд томонидан санация қилувчи бошқарувчи тайинланади.
Санация қилувчи бошқарувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланган.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling