Мавзу: таълим жараёнида илғор педагогик технологияларни қЎллаш


Download 176.12 Kb.
bet2/3
Sana23.05.2020
Hajmi176.12 Kb.
#109288
1   2   3
Bog'liq
Мустакил иш AMINJON ABBOSOVICH

educational technology”) – таълим жараёнини юксак маҳорат, санъат даражасида

ташкил этишга оид маълумотлар берувчи фан, таълимот маъносини англатади.

Алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, айни вақтда таълим технологияси

тушунчасини мантиқий-ғоявий жиҳатдан изоҳлаш борасида ягона фикр мавжуд

эмас.

Ўқитувчининг самарали фаолият кўрсатишга ундовчи дарснинг методик



ишланмасидан фарқли ўлароқ, таълим технологияси ўқувчилар фаолиятига

нисбатан йўналтирилган бўлиб, у ўқувчиларнинг шахсий ва ўқитувчи билан

биргаликдаги фаолиятларини инобатга олган ҳолда, ўқув материалларини

мустақил ўзлаштиришлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат



қилади.

XX аср кишилик жамияти тараққиёти тарихидан фан ва техника соҳасида

юз берган инқилоблар даври сифатида жой олди. Илм-фан ва техника

ривожининг юксак суръати моддий ишлаб чиқариш жараёнини назарий

(ғоявий), амалий жиҳатдан бойитиб бориш билан бирга ижтимоий

муносабатларнинг янгича мазмун касб этишини таъминлади. Хизмат кўрсатиш

соҳаларининг пайдо бўлиши, янгича турмуш тарзи кишиларнинг моддий ва

маънавий эҳтиёжларининг ортиб боришига замин ҳозирлади.

Кишилик жамияти тараққиётининг қуйи босқичларида шахсни тарбиялаш,

унга таълим беришга йўналтирилган фаолият содда, жуда оддий талаблар

асосида ташкил этилган бўлса, бугунги кунга келиб таълим жараёнини ташкил

этишга нисбатан ўта қатъий, мураккаб талаблар қўйилмоқда. Чунончи,

мураккаб техника билан ишлай оладиган, ишлаб чиқариш жараёнининг

моҳиятини тўлақонли англаш имкониятига эга, фавқулодда рўй берувчи

вазиятларда ҳам юзага келган муаммоларни ижобий ҳал эта олувчи малакали

мутахассисни тайёрлашга бўлган ижтимоий эҳтиёж таълим жараёнини

технологик ёндашув асосида ташкил этишни тақозо этмоқда.

Ижтимоий тараққиёт билан узвий алоқадорликда ривожланиб бораётган

педагогика фанининг вазифалари доираси кенгайиб бормоқда. Табиий равишда

замонавий фан-техника ютуқларидан самарали, унумли фойдалана олиш



вазифаси мазкур фан олдига ҳам қўйилгандир

Бугунги кунда республика ижтимоий ҳаётига ҳам тезкор ахборот оқими

бевосита таъсир кўрсатмоқда. Ахборотларни тезкор суръатда қабул қилиб

олиш, уларни таҳлил этиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш,

хулосалаш, ўқувчига етказиб беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида

турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Таълим-тарбия жараёнига

педагогик технологияни тадбиқ этиш юқорида қайд этилган долзарб муаммони

ижобий ҳал этишга хизмат қилади.

Таълим тизимини технологиялаштириш ғояси ўтган асрнинг бошларида

Ғарбий Европа, АҚШда таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим

самарадорлигини ошириш, шахснинг ижтимоийлашувини таъминлаш учун

муайян шарт-шароитни яратишга қаратилган ижтимоий ҳаракат юзага келган

даврда илк бора ўртага ташланди. Мазкур ғоя 30-йилларда таълим жараёнига

“педагогик техника” (“таълим техникаси”) тушунчасининг олиб кирилиши

билан асосланди. Бу даврларда яратилган махсус адабиётларда “педагогик

техника” (ёки “таълим техникаси”) тушунчаси “ўқув машғулотларини аниқ ва

самарали ташкил этишга кўмаклашувчи усул ва воситалар йиғиндиси” тарзида

талқин этилди, ўқув жараёнига ўқув ва лаборатория жиҳозларининг олиб

кирилиши, улардан самарали, унумли фойдаланиш, материал мазмунини

кўргазмали қуроллар ёрдамида тушунтириш каби ҳолатлар таълим

самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи етакчи омиллардир дея баҳоланди.

XX асрнинг 50-йилларида таълим жараёнида техник воситаларни қўллаш

“таълим технологияси” йўналишини белгилаб берувчи омил дея эътироф

этилди, асосий эътибор ўқувчилар аудиториясини кенгайтириш техник

воситалардан фойдаланиш эвазига амалга оширилиши, техник воситаларнинг

имкониятларини янада такомиллаштириш, уларнинг ахборот сиғимини

кенгайтириш, ахборотларни узатиш хизматини сифатли ташкил этиш, таълим

олишни индивидуаллаштириш каби масалаларга қаратилди. Бу йўлда олиб

борилган тадқиқотларнинг объекти, таянч нуқтаси сифатида техник воситалар

имкониятлари, уларни такомиллаштириш жараёни қабул қилинди, ўқув

жараёнини “технологиялаштириш”нинг ташкилий жиҳатларини ўрганишга

алоҳида урғу берилди.

60-йилларнинг бошларида таълимни дастурлаш асосида таълим жараёнини

ташкил этиш “технология” тушунчасининг моҳиятини очиб берувчи омил

сифатида кўрила бошланди. Дастурий таълим ўқувчиларга муайян билимларни

алоҳида қисм ҳолида эмас, балки изчил, яхлит тарзда берилишини назарда тутади



Таълим жараёнини технологиялаштириш назариясининг шаклланиши узоқ


Download 176.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling