Таълим жараёнида ахборот технологиялардан фойдаланиш қуйидаги натижаларга олиб келади: - берилаётган материални чуқур ва мукаммал ўзлаштириш имконияти ва уни таълим олувчи хотирасида узоқ муддат сақланиши ва зарур бўлганда амалиётга қўллаш даражаси ортади;
- ахборотни турли шаклда (матн, видео, овоз, графика, анимация ,...) берилиши таълим олувчиларни диққатини тортади ва уларни фанга қизиқишини уйғотади;
- компьютер “назоратчи” функциясини бажариб таълим олувчининг дидактик топшириқлар, тест саволлари, муаммоли вазиятларга берган жавобларини, яъни ўзлаштирганлик даражасини аниқлаб натижаларини мониторда кўрсатади;
- дарс жараёнида таълим олувчилар фаолиятини бошқарувчи восита бўлиб хизмат қилади ва бажарилиши лозим бўлган топшириқлар сони кескин ортади, бунинг натижасида эгалланиши лозим бўлган билимлар хажмининг ошишига олиб келади;
- таълим олувчи фаол иштирокчига айланиб, мустақил таълим олиш имконияти соҳалари кенгаяди ва ўқитувчи билан эркин ҳамда тенг мулоқатга кириша оладиган ҳамкорга айланади.
Мавзуга доир тарқатмалар
Таълим жараёнида АКТнинг асосий функциялари
Материалларни намойиш этиш
XXI аср кўникмаларини ривожлантириш
Ўқитишни индивидуаллаштириш
Дарсда вақтни тежаш
Билимларни назорат қилиш
Компьютер таълим воситаси тарзида педагогик технологияларнинг ажралмас қисми сифатида қуйидаги ҳолатларда фойдаланилади.
- кỹникма ва малакаларни ҳосил килиш мақсадида машқ қилишда;
- амалий дастур билан ишлашда;
- ỹкувчиларни ỹқитишда энг самарали йỹлларни танлашда;
- қонуниятлар ва табиат ҳодисаларини намойиш қилишда;
Do'stlaringiz bilan baham: |