Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг


Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш услублари ва тамойиллари


Download 394 Kb.
bet4/30
Sana10.01.2023
Hajmi394 Kb.
#1087519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
401-14

1.Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш услублари ва тамойиллари.
Ўзбекистон Республикасининг "Ҳалқ таълими ҳақидаги" ва "Жисмоний тарбия ва спорт ҳақида" қонунида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўз саломатликларини яхшилаш ва мустаҳкамлаш учун жисмоний жиҳатидан чиниқишлари тўғрисида қайғуришлари шарт, деган фикр таъкидланади. Бу қонун тўла маънода мактабдаги жисмоний тарбия ишига ҳам таъаллуқлидир.
Кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирлари: ўқувчиларни соғломлаштириш ва жисмоний ривожлантириш жараёни узлуксизлигини таъминлаш мақсадида мактабда ўқувчилар кун тартибида жисмоний тарбия тадбирлари белгиланади ва амалга оширилади. Кун тартибидаги тадбирлар мазмуни Жисмоний тарбия дастури асосида тузилади ва режалаштирилади. Жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этишда мактаб жисмоний маданият жамоаси ташкилотчилик ва раҳбарлик вазифасини бошқаради.
Ўқувчилар Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ўқитувчи ва мураббийларга таянади. Жисмоний тарбия уларни жисмоний ҳаракатларини амалга оширишнинг ташкил этилган педагогик жараёнидир. Умумтаълим мактабидаги жисмоний тарбияга оид ишлар ўқувчилардан ташаббускорликни, хаваскорликни, уюшқоқликни талаб қиладиган жуда хилма-хил шакллари билан фарқ қилади. Улар ўқувчиларда ташкилотчилик кўникмалари, фаоллик, топқирликни тарбиялашга ёрдам беради.
Бугунги кунда умумтаълим мактабларининг олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири ўқувчиларни ўз соғлиғини сақлашга ва жисмоний соғлом бўлиб ўсишга ўргатишдир. Соғлиқни сақлаш деган ибора хозирда жуда кенг маъно касб этмоқда, унинг замонавий маъносини фақат саломатлик маъносидагина тушуниб қолмай, балки ҳар томонлама соғлом фикрли, етук, жисмонан ривожланган ва ақл-заковатли, юксак амалий ҳамда жисмоний меҳнат билан ишлаш қобилиятига, ўзгарувчан иқлимга тезда мослашишга ўрганишдан иборат деб фикр юритиш мумкин. Умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия жараёнида ўқитувчилар ўқувчиларни ҳаракатларга ўргатиш ва жисмоний машқлар техникасини эгаллашда таълим услублари ёрдамида таълим босқичлари вазифаларни ҳал этиб борадилар. Умумтаълим мактабида ўқувчиларни кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларига ўргатиш жараёни таълим тамойиллари ва услубларини тўғри ташкил этилишига боғлиқ. Жисмоний тарбияда таълим жараёни ўқувчиларни жисмоний тарбия ва спортга оид махсус билимлар билан таминлаш ҳамда жисмоний машқлар ва ҳаракатлар техникаси, малака ва кўникмасини ҳосил қилиш вазифаларини ҳал этади. Жисмоний тарбияда шуни кўриш мумкинки, машқларни кўп маротаба ҳар хил талаблар асосида такрорлаш ва мустаҳкамлаш жисмоний машқлар техникаси бажаришда ҳеч бир қийинчилик бўлмаслигини таъминлайди. Бу билан ҳаракат малака ва кўникмалари такомиллашиб боради. Жисмоний сифатлар кучайиб боради.
Ўқувчиларнинг умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия тадбирлари ва жисмоний машғулотлар уларни уйғун жисмоний ривожланиши ва организмини чиниқтиришга қаратилган бўлса, спорт билан шуғулланишда спорт тури бўйича мутахассисликка эриши ва спортда юксак натижалар кўрсатишга йуналтирилган бўлади. Жисмоний тарбиянинг юқорида қайд этилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда бош омил мураббийлар ҳамда ташкилотчилар хисобланади. Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг ёши, жинси, жисмоний тайёргарликлари, соғлиғи ҳамда қизиқишлари ҳам жисмоний тарбияни амалга оширишда хал қилувчи омилдир. Жисмоний тарбия тадбирлари ва машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказишда жисмоний тарбиянинг мақсад ва вазифасини амалга ошириш кўзланмаса, тарбияда ижобий натижаларга эришиш қийинлашиб боради.
Бугунги ахборот ва компютер техналогиялари ривожланган бир вақтда юксалиш даври инсондан ҳаракатни тезкорлик билан мохирона бошқара олишни, пухта жисмоний қобилият ва тайёргарликни талаб қилмоқда. Бу ишларнинг ҳаммасига асос эса кичик ёш авлоддан бошлаб қадам қўйилади. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда кунлик иш режаси яни овқатланиш ҳамда жисмоний машқлар билан шуғулланиш тартиби муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини жисмоний машқлар билан тарбиялашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: тананинг аъзоларига қараб бериладиган жисмоний юкламаларни меъёрида тақсимланиши соғлиқни мустахкамлашга, чиниқтиришга ҳар томонлама маънавий ва жисмоний ривожланишига, ақлий ҳамда жисмоний иш қобилиятини кучайтиришга ёрдамлашиш. Соғломлаштириш жисмоний ривожлантириш ҳамда ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш вазифалари жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар ёши, жинси ҳамда шахсий хусусиятларига қараб турли усулларда белгиланади. Умумтаълим мактабларида ўқувчилар кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишнинг услуб ва тамойиллари мавжуд. Булар қуйидагилардан иборат.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling