Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг


Download 394 Kb.
bet3/30
Sana10.01.2023
Hajmi394 Kb.
#1087519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
401-14

Амалга оширилган ишлар:
Битирув малакавий ишда умумтаълим мактабларида ўқувчилар кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш талаблари, жисмоний тарбия воситалари ҳамда ўқувчилар жисмоний ривожланишларини ўрганиш малакалари таҳлил этилди.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари билан ўтказиладиган жисмоний тарбия тадбирлари эрталабки бадантарбия, спорт тўгаракларидаги машғулотлар, спорт мусобақалари ва байрамлар ҳамда жисмоний тарбия дарслари ҳисобланади.
Эрталабки бадантарбия машғулотлари ўқувчиларни ўқув жараёнига тайёрлаш ва соғломлаштириш вазифаларини бажаради. Эрталабки бадантарбия машғулотлари ўқувчилар уйида ҳамда яшаш жойларида мустақил равишда ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Жисмоний тарбия дасрларида ўқувчилар спорт ўйинларидан футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ўйинларининг техникаси шакллантирилади. Шунингдек, енгил атлетика, гимнастика, кураш ва сузиш спортининг махсус ҳаракат техника ва тактикалари ўргатилади. Спорт тўгараклари машғулотлари ўқувчиларига спорт турлари ҳаракат ва машқларини эгаллашга ҳамда жисмонан баркамол, соқлом хар тарафлама етук бўлишига ёрдам беради.
Ўқувчилар билан жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш тадбирларини ташкил этишда тиббий назоратнинг аҳамияти катта бўлади. Соғлом гуруҳларга киритилган ўқувчиларнинг барчаси спорт соғломлаштириш тадбирларига жалб этилади.
Ўқувчилар жисмоний тарбия тадбирлари билан бирга соғломлаштириш ва чиниқиш воситаси сифатида ҳамда сайёҳлик юришлари машғулотлари ташкил этилади. Бу машғулотлар давомида ўқувчилар организмининг табиат омиллари ёрдамида чиниқиб, тоғ шароитида тоза хаводан навас оладилар, касалликларига чидамлилик даражаси ортади. Тана аъзолари фаолияти яхшиланади.
Ўқувчилар жисмоний тарбия жараёнлари амалий жисмоний тайёргарлик тадбирлари шаклида амалга ошириши керак. Тайёрлов ва махсус гуруҳ ўқувчилари билан даволовчи жисмоний тарбия машғулотлари олиб борилади. Бу билан ўқувчилар келажакда етук мутахассис ва жисмонан баркамол, тажрибали кадр бўлиб етиши таъминланади.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling