Мавзу: Таълим усуллари ва воситалари


Download 221.54 Kb.
bet4/5
Sana16.06.2023
Hajmi221.54 Kb.
#1489450
1   2   3   4   5
Bog'liq
Касб таълда педаг бошқ

Бошқарув жараёни


Бошқарув жараёни даврий характерга эга бўлиб, мазкур даврларнинг ҳар бири ўз давомийлиги, татбиқ этилиш соҳаси, вазифалари ва ечимига эга. Бошқарувнинг алоҳида олинган даврини қуйидаги жараёнларни қамраб олган бўғин сифатида тасаввур қилиш мумкин:
1. Ахборотларни қабул қилиш ва уларнинг таҳлили.
2. Бошқарув қарорининг қабул қилиниши.
3. Таълим муассасаси фаолиятини режалаштириш.
4. Режани бажариш учун ишни ташкил қилиш.
5. Ҳисоб-китоб, назорат ишлари ва натижаларини таҳлил қилиш.

Раҳбарлик -маънавий етуклик «Раҳбарлик қилиш» сўзига изоҳли луғатда бошқариш, маслаҳат бериш, кузатиш, йўналтириш, кўрсатма бериш каби таърифлар берилган. Бундан кўриниб турибдики, ҳозирги даврда раҳбарлар зиммасига юклатилган талаблар жуда кўпдир. Уларни қуйидаги беш йирик гуруҳга бўлиш мумкин. 1. Маънавий етуклик. - сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий етуклик; - маърифатлилик ва маданиятлилик; - ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қодирлик; -топширилган иш учун шахсий жавобгарликни ҳис қилиш, ҳалоллик, виждонлилик. - ташаббус ва илғорликни қўллаб-қувватлаш қобилияти.

2. Интизом ва меҳнатга бўлган муносабати. - меҳнатсеварлик; жамоа ўртасида интизомни йўлга қўя билиш; - атрофдагиларда меҳнатсеварлик фазилатларини тарбиялай билиш; - ишни режали олиб бориш. 3. Билим даражаси. - иқтисодиётни, техника ва технологияни билиши; - бошқариш илмини, функциялари ва тузилишини билиши; - истиқболни билишга қодирлиги. 4. Ташкилотчилик қобилияти. - ходимларни танлай билиш ва улардан самарали фойдаланишни уддалай билиш; - қўл остидагиларни меҳнатга ўргатиш ва тарбиялаш салоҳиятига эга бўлиш; - жипслашган жамоани вужудга келтира олиш; 5. Бошқариш самарадорлигини таъминлай олиш. - бошқаришни коллегиал тарзда ташкил қила олиш қобилияти; - иш ҳақида қисқа ва аниқ гапириш қобилиятига эга бўлиш; - турли манбалардан иш учун зарур ахборотларни олиш қобилияти; - бошқарув органи қарорларини бажариш устидан назоратни таъминлай билиш.


Таълим мазмуни меъёрий ва расмий хужжатларди ўз аксини топади:
Ўқув режа
Ўқув дастур
Дарслик

Download 221.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling