Мавзу: Таълим усуллари ва воситалари
Педагогик жамоа – ўқув муассаси бошқаришнинг объекти
Download 221.54 Kb.
|
Касб таълда педаг бошқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим муассасаси раҳбарининг иш фаолиятини 4 босқичи
- Таълим муассасини бошқариш концепцияси
Педагогик жамоа – ўқув муассаси бошқаришнинг объектиРеспубликамиз ҳукумати томонидан таълим соҳасида ўртага қўйилаётган вазифаларни бажариш кўп жиҳатдан педагогик жамоага боғлиқ. Таълим-тарбиядан кўзланган мақсадга эришиш вазифаси асосан педагогик жамоа зиммасига юклатилган. Бу ўз навбатида ўқув муассасасини бошқарадиган раҳбарнинг фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Қайси ўқув муассасасида ички ва ташқи назорат яхши йўлга қўйилган бўлса, ўша таълим масканида таълим-тарбия ишлари ҳам изчил бўлади. Таълим муассасасини бошқаришда раҳбар: Тизимни ташкил этишни ишлаб чиқиши, тадқиқот, лойиҳалаш ишларини йўлга қўйиб иш тартибини белгилаши, шошма-шошарликка йўл қўйилмаслиги. Амалий иш бажаришнинг белгиланган тартибда ва тизимга мувофиқ бажарилаётганини текшириш Иш меъёрининг бузилишига йўл қўймасликни, қийинчилик ва тўсиқларни ўз вақтида бартараф этилишини кузатиши ва шу сингари бошқа муҳим ишларни амалга ошириши лозим. Таълим муассасаси раҳбарининг иш фаолиятини 4 босқичи1.Олинган ахборот асосида қарор қабул қилиш. Ишнинг вазифаларини ва йўналишларини белгилаш. Маълум объектив маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш. Яқин истиқболли режаларни белгилаш. Ишнинг мавжуд ҳақиқий аҳволини белгилаш, уларни таққослаш, имконият даражаларини ҳисобга олиш, вариантларни танлаш, муассасанинг ривожланиш йўлини белгилаш ва бошқалар. 2.Тегишли янги қарорларнинг асосий ғояларини уларни ижро қилувчиларга тушунтириши, олинган маълумотларга асосан ишни кўриб чиқиб, камчиликларни тузатиши, бу вазифаларни амалга оширишда ўқув-тарбияга оид тадбирларни амалга ошириши, кадрлар танлашдан тўғри фойдаланиши ва ҳоказолар. 3.Таълим-тарбия жараёнининг ҳақиқий аҳволи тўғрисида доимий ишончли маълумотлар олиб туриши, давлат дастурларининг бажарилишини, талабаларда ягоналикка эришилишини назорат қилиши, ўқитувчилар ва бутун жамоанинг ҳисоботларини эшитиб бориши ва бошқалар. Таълим муассасини бошқариш концепциясиРеспубликамиз мустақиллиги шароитида таълим бошқарувини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш таълим тараққиётини хал қилувчи омил ҳисобланади. Шунинг учун бошқарувни демократик, адолатли, изчил, таҳлилий олиб бориш диққат марказида туради. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги янги қонунига мувофиқ олий таълимни бошқаришни қуйидаги босқичлари кўзда тутилган. 2020 йил 23 сентябр 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг ваколати қуйидагиларни ўз ичига олади: - олий таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боради; - таълимни бошқариш бўйича ваколатланган давлат идораларига, шу жумладан олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ)га раҳбарлик қилиш; - таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; - таълим муассасаларини барпо этиш, қайта тузиш, тугатиш тартибини белгилаш; Download 221.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling