Мавзу: Таълим усуллари ва воситалари


Download 221.54 Kb.
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi221.54 Kb.
#1489450
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Касб таълда педаг бошқ

Мавзу: Касбий таълимда педагогик бошқарув

Режа:

1. Глобаллашув шароитида ўқув-тарбиявий жараённи бошқариш.

2. Педагогик жамоа – ўқув муассаси бошқаришнинг объекти.

3. Педагогик фаолиятни фаоллаштириш.

4. Таълим муассасини бошқариш концепцияси.

5. Педагогик фаолиятни бошқариш дастури.

Тарбиядан кўзланган асосий мақсад, ҳар томонлама маънавий ривожланган ақлий ва ахлоқий баркамол шахсни шакллантиришдан иборат. Шунга кўра тарбиявий фаолиятнинг мазмуни, ташкилий шакллари ва усуллари айнан ана шу мақсадга эришишни тақозо этади. Тарбиявий иш маълум мақсадни кўзловчи ва узлуксиз давом этадиган жараёндир. Кўпинча бир неча мақсад ва вазифа бирданига бажарилади, бу эса ўқувчилар жамоасининг ақлий ва ахлоқий ўсишини таъминлайди.

ўқув-тарбия жараёнининг қонун-қоидалари


1.Тарбиянинг маълум бир мақсадга қаратилганлиги қоидаси болалар жамоасининг ривожланиш истиқболларини кўра билишга ёрдам беради. Ҳар бир тарбиявий тадбир олдиндан пухта ўйланган, муайян мақсадни амалга оширишга бўйсундирилган бўлса, унинг ғоявий-сиёсий даражасини кўтаради, танланган усул ва воситалар мақсадга мувофиқ келади, уларнинг тарбиявий таъсири юқори бўлади.
Тарбия мақсадини белгилашда жамият талаблари, давр нафаси, миллий хусусиятлар асос қилиб олинади.
Тарбиянинг мақсади - ҳар томонлама камол топган - мукаммал инсон шахсини вояга етказишдан иборатдир.
Ўқитувчилар жамоаси ва ҳар бир ўқитувчи ана шу мақсадлардан келиб чиқиб, тарбиявий ишларнинг вазифаларини белгилайди, унинг мазмунини аниқлайди ҳамда таълим муассаси иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда ёш йигит-қизларни тарбиялашнинг шакл ва услубларини танлайди

Тарбия жараёни.


Тарбиянинг инсонпарварлик ва демократик қоидаси- таълимда янги педагогик тафаккур эгаси, муносиб шахс, ўз ишининг устаси бўлган ўқитувчига эҳтиёж туғилади. Зеро ўқитувчининг билим савияси, маънавияти жамиятни харакатга келтирувчи, тараққиётга элтувчи етакчи омиллардан биридир. Ўқитувчи ўзининг инсоний фазилатлари, юриш-туриши, хатти-ҳаракати, кийиниши, одоб-ахлоқи ва муомаласи билан ўқувчи қалбига кириши, уни эзгулик сари йўналтириши зарур

Download 221.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling