1
1-Маъруза
МАВЗУ: ТАЪЛИМДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАНИНИНГ
ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Режа
1. Таълимда ахборот технологиялари(АТ) фанининг предмети, мақсади ва
вазифалари.
2. Ахборот тушунчаси, ахборотнинг хусусияти, ахборотнинг асосий
тавсифи, ахборотнинг синтактик, семантик ва прагматик ўлчовлари.
3. Маълумотларни кодлаш, компьютернинг ишлаш принциплари.
Таянч сўз ва иборалар: компьютер, таълим, ахборот, ахборот
технологиялари, ўқитиш методикаси, жараёнлар, код, кодлаш.
КИРИШ
Бугунги кунда таълимда АТ жамиятимиз
ривожланишига таъсир этувчи
энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Таълимда АТ инсоният
тараққиётининг турли босқичларида ҳам мавжуд бўлиб, ҳозирги замон
ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос хусусияти шундаки,
таълимда АТ барча
мавжуд технологиялар, хусусан янги технологиялар орасида етакчи ўрин
эгалламоқда.
Таълим соҳасидаги туб ислоҳатларнинг асосий мақсади жаҳон андозалари
асосида билимлар бериш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашдир. Шунинг
учун
таълим тизимидаги : таълим соҳаси 110000 – Педагогика,
таълим
йўналишлари: 5110100 – Maтематика ўқитиш методикаси, 5110200 – Физика ва
астрономия ўқитиш методикаси, 5110300 – Kимё ўқитиш методикаси, 5110400
– Биология ўқитиш методикаси, 5110500 – География ўқитиш методикаси,
5110600 – Taрих ўқитиш методикаси, 5110700 - Информатика ўқитиш
методикаси, 5110800 – Taсвирий санъат ва муҳандислик графикаси, 5110900 –
Педагогика ва психология, 5111300 – Oна тили ва адабиёти (тиллар бўйича),
2
5111400 – Xoрижий тиллар ва адабиёти (тиллар бўйича), 5111500 –
Чақириқгача ҳарбий таълим, 5111600 – Миллий ғоя,
маънавият асослари ва
ҳуқуқ таълими, 5111700 – Бошланғич таълим ва спорт – тарбиявий иш,
5111800 – Maктабгача таълим, 5111100 – Mусиқа таълими, 5111900 –
Дефектология, 5112000 – Жисмоний маданият йўналишида ўқитиладиган
таълимда АТ замонавий фанлардан ҳисобланади.
Ушбу маъруза бугунги
куннинг замонавий билимлари билан янгиланган ва қайта ишланган маъруза
бўлиб, унда фаннинг назарий ва амалий жихатларига алоҳида эътибор
қаратилган. Мазкур маъруза бакалавриат барча таълим йўналишларида
ўқиладиган бўлажак фан ўқитувчиси эгаллаши керак бўлган
билимлар ва
кўникмалар мажмуини ўз ичига олади.