Мавзу: Тарбия жараёни ва тарбия усуллари
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Тақдимот-17
3-МАВЗУ: ТАРБИЯ ЖАРАЁННИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ. ТАРБИЯВИЙ ТАЪСИР ЭТИШ УСУЛЛАРИ, ВОСИТАЛАРИ ВА УНИ АМАЛДА ҚЎЛЛАШ ШАКЛЛАРИ РЕЖА: • 1. Тарбия жараёнининг мазмуни. • 2. Ижтимоий тарбиянинг асосий вазифалари. • 3. Тарбия қонуниятлари • 4. Тарбия методлари, рағбатлантириш ва жазолаш методлари Таянч иборалар: • Тарбия, жазо, уят, тарбияланганлик, адолат. Тарбияни режалаштириш 1.Талабанинг қайси хислатларини шакллантириш ёки бартараф этиш. • 2.Тарбиялаш ёки бартараф этиш учун хизмат қилувчи манбани излаб топиш. • 3.Бу манбаларни қаерда ва қандай фойдаланишни билиш. Тарбия жараёнининг жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда беқиёс. Инсонни тарбиялаш, уни билим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва уни кўникмага айлантириб бориш лозим. Ота-оналаримиз ва атрофдагиларнинг бир-бирига бўлган муносабатларини кўрган бола шунга қараб шаклланиб боради. Улар тақлид қиладилар ва аста – секин рефлексга айланади. Бу рефлекслар доимий одат бўлиб, тарбияни қандай эканлигини кўрсатади. Тарбия самарадорлиги тарбиянинг қандай усуллардан фойдаланилганлигига боғлиқ. Тарбиянинг таърифи: • Ҳар бир инсоннинг ҳаёти яшаш жараёнида ортирган сабоқлари ва интеллектуал салоҳиятларининг ижобий кўникмасини ўзгаларга бериш жараёни Ижтимоий тарбия вазифалари: • ёшларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, уларда кенг дунёқарашни таркиб топтириш, ўз шахсий турмушига мақсадли ёндашув, режа ва амал бирлиги ҳиссини уйғотиш; • ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар моҳиятидан огоҳ этиш, чуқур билим ва тафаккурга эга ёшларни тарбиялаш, уларнинг онгини бойитиш; • умуминсоний ахлоқ меъёрлари (одамийлик, камтарлик, ўзаро ёрдам, меҳр-муҳаббат, мурувват, алодатни ёқлаш, инсонпарварлик, ахлоқсизликка нисбатан нафрат ва ҳоказолар)нинг моҳиятини англаш, ўқувчиларда муомала одоби, юксак маданиятни қарор топтиришга эришиш; • ўқувчиларда ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга ҳурмат руҳида ёндашиш ҳисси ва фуқаролик туйғуси, ижтимоий бурчга масъулликни қарор топтириш; • табиатни муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни юзага келтириш борасидаги масъулиятни таркиб топтириш; • ватанпарварлик ва байналминаллик туйғусини шакллантириш, ўзга миллат ва халқларни ҳурмат қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини камситмаслик туйғусини қарор топтириш; • мустақил давлат – Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига тўғри ва холисона баҳо беришга ўрганиш; • инсонни олий қадрият сифатида қадрлаш, унинг шаъни, ор-номуси, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва бурчларини ҳурмат қилишга ўргатиш ва бошқалар. Ижтимоий тарбия йўналишлари: • ахлоқий тарбия • ақлий тарбия; • жисмоний тарбия; • эстетик тарбия; • экологик тарбия; • иқтисодий тарбия; • ҳуқуқий тарбия; • ғоявий-сиёсий тарбия. Тарбия усуллари: • 1.Сўз орқали тарбиялаш усули. • 2.Кўргазмалилик усули. • 3.Амалий ибрат-намуна усули. • 4.Рағбат ва жазо усуллари. Сўз орқали тарбиялаш: • Сўз орқали узатиш, маслаҳат бериш, маълумотларни эшитиш орқали қабул қилиш, ҳикоя, маъруза, суҳбат ва бошқалар. Кўргазмалилик усули: • Кинофильмлар,тасвирий санъат, бадиий санъат ва бошқа кўриш орқали тарбиялаш услублари. Амалий ибрат-намуна усули. Тарбия маълумотларини амалий меҳнат ҳаракатлари орқали бериш, ўрнак кўрсатиш, бошқаларни амалий меҳнатда намуна қилиб кўрсатиш. Рағбат ва жазо усуллари: • Талабанинг яхши ва ёмон қилган ишларига бериладиган баҳолар , бу рағбат ва жозодир. • Тарбияда кенг қўланиладиган усуллардан биридир. Тарбиячининг рағбатлантириш усуллари иккига бўлинади. • 1.Сиз буюрган ишга бурч ва масъулият билан ёндашганига қараб рағбатлантириш. • 2.Сиз буюрган ишга қизиқиш ва уни уддалай олганлигига қараб рағбатлантириш. Рағбатлантириш турлари: • Ўртоқлари ва ота-оналар мажлисида мақташ, маъқуллаш, минатдорчилик билдириш, моддий ва иқтисодий ёрдам бериш, мукофатлар бериш, стипендияларини ошириш, мақтов ёрлиқларини топшириш, суратларини ҳурмат тахтачасига қўйиш ва ёритиш, телеканалларда махсус кўрсатув ташкил этиш, оғзаки “Рахмат”, “Баракалла”сўзлари билан рағбатлантириш. Адолат ўзи нима: • Адолат-бу ҳаётий масалаларни ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларга риоя этган ҳолда ҳал этиш. • Адолат тушунчаси билан боғлиқ жиҳатлар жуда кенг қамравли бўлиб, адолатли инсон, адолатли жамият каби тушунчалар шундай жиҳатлар жумласига киради. • Адолатпарварлик тушунчаси эса адолат тамойилига амал қилган ҳолда иш олиб бориш, йўл тутиш, фаолият юритиш демакдир. Фойдаланилган адабиётлар: • Ибрагимов Х, Абдуллаева Ш. Педагогика назарияси. - Т., 2008. • Зиямухамедов Б. “Педагогика” – Т., 2000. • Подласый И.П. Педагогика. В 2 кн. Кн. 2. – Москва, Владос, 1999. • Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт- матбаа концерни, 1997. •ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling