Мавзу: Ташкилотларни бошкариш этикаси ва бизнес буйича ягона стандартлар маданиятини яратиш амалиёти


синергетик (ҳамкорликдаги ҳаракатнинг) самараси


Download 78.59 Kb.
bet2/3
Sana21.04.2023
Hajmi78.59 Kb.
#1372149
1   2   3
Bog'liq
Бизнес этикаси

синергетик (ҳамкорликдаги ҳаракатнинг) самараси ётади. Ташкилотнинг ягона бир бутун сифатидаги салоҳиятлари ва имкониятлари унинг алоҳида элементлари, салоҳиятлари ва ва имкониятлари суммасидан ошиб кетади, бу уларнинг ўзаро бир бирларини қўллаб қувватлашлари ва ўзаро тўлдиришлари билан асосланади. Шундай қилиб, ташкилотларга бирлашишдан унинг аъзолари учун ҳақиқий ютуқ мавжуд, у уларнинг мустақилликлари туфайли чекланишларидан йўқотишларни қоплайди.
  • Бунда синергетик самара ҳаммадан аввал қуйидагилар ҳисобга ташкил бўлади: ходимлар ва бўлинмалар меҳнатини тақсимланиши ва ихтисослашиши;
  • ташкилий корпоратив маданиятни шаклланиши;
  • ходимлар томонидан касбий тажриба ва билимлар билан алмашиш, улардан яхшироқ фойдаланиш;
  • бирлаштирилган моддий ва молиявий ресурслардан яхшироқ фойдаланиш ва улар билан манерв қилиш;
  • ҳар билан киши учун унинг шахсий ва ишга доир сифатларига мос келувчи иш жойи ва лавозимни танлаб олиш, улардан ҳар бирининг билимлари ва касбий кўникмаларидан яхшироқ фойдаланиш;
  • ҳар хил одамларнниг тажрибаси, билимлари ва малакаларини битта ташкилот (бўлинма)да бирлаштириш ва ҳ.к.

Шунинг билан бирга одамларни ташкилотга бирлаштириш ҳамма вақт ҳам синергетик самарани олишни кафолатламайди, баъзида эса салбий самара беради. Ташкилий уюшмаганлик бунинг асосий сабаби бўлади. Ташкилот, кунларнинг бирида вужудга келиб, уни ташкил қилган одамлар билан маълум муносабатларга кириб, кўпроқ даражада, баъзида эса бутунлай уларга боғлиқ бўлмаган мустақил ҳаёт билан яшай бошлайди. Унинг доира- сида одамлар ташкилотдан уни ташкил қилишдан мақсадга эришиш учун фойдаланадилар. Хусусан, улар ташкилот уларга шўъбаиқарли, муҳим, обрўли фаолият билан шуғулланиш имкониятини бериши, керакли ахборотлар билан таъминлаши, керакли ҳуқуқлар, мустақиллик, ҳукмронликни бериши, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимояланганликни кафолатлашига умид қиладилар.
Ташкилот ўз навбатида, ўз томонидан бирлаштирилган одамларнинг имкониятларидан ўзини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун фойдаланади. Шунинг учун ўз аъзоларидан маълум тажриба, билимлар, малакаларини мавжудлигини, ишларда фаол иштирок этишни, ижрочиликни, жавобгарликни, интизомлиликни, ўрнатилган қоидалар ва хулқ меъёрларига бўйсунишни, ўз мақсадлари ва бойликларини тақсимлашларини кутади.
Идеал ҳолда инсон ва ташкилот ўртасидаги ўзаро муносабатлар мувофиқлаштирилган бўлишлари керак, аммо мувозанат у ёки бу томонидан суиистеъмолликлар натижасида бузилиши мумкин, бунда ё ташкилот одамларни кичкина винтчалар даражасига тушуради ёки одамлар ташкилотдан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланадилар ва шунинг билан унинг салоҳияти ва обрўсига зиён етказадилар. Ушбу ва бошқа ҳолда ҳам натижа билан хил бўлади- ташкилот кучсизланади ва ўз вазифаларини нормал бажаришдан тўхтайди.
Ташкилот аъзолари эришишга ҳаракат қилувчи мақсаднинг мавжудлиги унинг муҳим аломати ҳисобланади. Мақсад уларни бирлаштиради ва жипслаштиради, ташкилотни мавжуд бўлишига маъно, унинг ҳаракатларига аникдик, аниқ йўналиш беради. Мақсадсиз ташкилот бўлмайди ва бўлиш ҳам мумкин эмас, чунки одамлар ўз фаолиятлари эркинлигини оддийгина йўқо - тишни ва ўзлари ичларидан рози бўлмаган умумий талабларга бўйсунишга рози бўлмайдилар. Шуни назарда тутиш керакки, ташкилотнинг мақсадларига фақат кучлари ва қобилиятларини бирлаштирилиши керакли ҳосилларни берувчи, иштирокчиларнинг баъзи бир “жиддий” сони мавжудлигидагина эришиш мумкин.
Ажралиб туришлик ташкилотнинг бошқа аломати бўлади, у ички жараёнларнинг баъзи бир ёпиқлигида акс эттиради, буни ташкилотни ташқи муҳитдан ажратиб турувчи чегараларни мавжудлиги таъминлайди. Бу чегаралар “шаффоф” ёки “ношаффоф” деворлар кўринишидаги материаллардан ёки у ёки бу ҳаракатларга нисбатан турли хилдаги ёзма буйруқлар ва чеклашларга асосланган “идеал” бўлишлари мумкин.
Ташкилот фаолиятини 
Download 78.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling