- Ахборот ҳимояси- ташкилот ахборот ресурсларини бутунлиги, ҳақиқийлиги ва қимматбаҳо маълумотларнинг конфиденциаллиги бузилишини олдини олиш ва бунинг натижасида ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш фаолиятида реал ахборот хавфсизлигини таъминлашдир.
Ахборотларни ҳимоялашдан асосий мақсад: - ахборотни ўғирланиши, йўқолиши, ўзгартирилиши ва сохталаштирилишини олдини олиш;
- давлат, жамият ва шахс хавфсизлигига таҳдидни олдини олиш;
- ахборотни йўқотиш, ўзгартириш, нусха кўчириш, уни бузиб кўрсатиш ҳамда ахборот ресурслари ва тизимларига аралашиш бўйича ҳаракатларни санкциясиз амалга оширишни олдини олиш.
Ахборотларни химоялаш тизимлари Ахборотларни ҳимоялашнинг ҳуқуқий таъминоти. - Ахборотларни ҳимоялаш бўйича ташкилот ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг қонунийлиги ва шунингдек, ташкилот билан ходимлар орасида ахборотларни ҳимоя қилиш бўйича ходимларнинг мажбурияти ва қоида бузилганда жавобгарликнинг ҳуқуқий асосларини назарда тутади.
Ахборотлар ҳуқуқий ҳимоясининг тузилмаси - Ахборотларнинг ҳуқуқий ҳимояси
- Давлат ички ҳуқуқи
- (миллий хуқуқий меъёрлар)
- -Шартномалар, конвенциялар, деклорациялар
- -Патентлар
- Авторлик ҳуқуқлари
- -Лицензиялар
- -Конституция
- -қонунлар
- -Фармонлар
- қарорлар
- -Буйруқлар
- -Кўрсатмалар
- -қоидалар
- -Йўриқномалар
Do'stlaringiz bilan baham: |