Mavzu: Terpenlar Tayyorladi: Berdiqulov Firdavs
Download 97.46 Kb.
|
ТЕРПЕНЛАР
14.1. Очиқ занжирли терпенларЦитраль гераниол спиртинг оксидланиш маҳсулоти ҳисобланади. Цитраль ўткир лимон хидли мой бўлиб, тиббиётда кўз касалликларини даволашда, оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишни даволовчи восита сифатида қўлланилади. Ундан ташқари, у парфюмерияда кенг ишлатилади. У дармондорини олишда дастлабки модда бўлиб хизмат қилади. Кейинги йилларда цитрални синтетик усулда олиш йўллари яратилди. Бу усуллардан сескви ва, умуман, политерпенлар олишнинг энг оддийси изопренни унинг гидрохлориди билан теломерлаш реакцияси ҳисобланади. Реакция қуйидаги схема бўйича боради: Бир ҳалқали терпенларни ментаннинг ҳосиласи деб қараш мумкин. Шунинг учун уларни ментан қатор терпенлари деб аталади: Бу гуруҳ терпенларидан табиатда лимонон углеводороди, терпионел ва ментол спиртлари кенг тарқалган. Линонен молекуласида иккита қўш боғ бўлиб, улардан бири ҳалқадир. Биринчи қўш боғ биринчи ва иккинчи углерод атомлари орасида, иккинчиси эса ён занжирда жойлашган. Лимоленинг тузилиши рус олими Е.Е. Вагнер томонидан аниқланилган. Лимолен молекуласида битта хираллик маркази бор. Шунинг учун у бир жуфт энанциомерлар кўринишида учрайди. (+) лимонен апельсин, сельдерей ва зира мойида, (–) лимолен эса лимон ва арча мойида учрайди. Рацемат лимолен дипентен деб аталиб, уни олиш учун икки молекула изопренни 3000С каатализатор устидан ўтказилади. Дипентен скипидарнинг баъзи бир турларида, маслан, француз скипидарида бўлади. Шунингдек, каучук қуруқ ҳайдалганда ҳам дипентен ҳосил бўлади. Дипентен платина ёки палладий катализаторлигида диспропорцияланганда ароиатик углеводород – цинолин, шу катализаторлар иштирокида гидрогенланганда эса ментанни ҳосил қилади. Дипентенга ёки лимоненга сув бириктирилганда икки атомли спирт – терпен ҳосил улади. У бир молекула сув билан кристалланиб, терпингидратни ҳосил қилади. Терпингидрат тиббиётда қўланилади. Терпин ёки терпингидратни сульфат ёки фосфат кислота иштирокида дегидратланганда – терпинеоллар аралашмаси ҳосил бўлади. Улар парфюмерияда ишлатилади. Ялпиз мойи тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган ментолни сақлайди. У 420С да суюқланади ва ялпиз хидига эга. Ментолни тимолни гидрогенлаб олиш мумкин: Download 97.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling