Мавзу: Тижорат банкалри кредит сиёсатининг такомиллаштириш йуналишлари
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 5690 uzsmart.uz
2.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари
кредит портфелини диверсификациялаш амалиётининг таҳлили Республикамиз ҳукумати томонидан мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмини кескин ошириш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, аҳоли даромадларини ошириш, умуман, миллий фаровонликни таъминлашдаги асосий «бўғин»ни шакллантириш – муҳим йўналиш этиб белгиланган. Бу борада, шубҳасиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Негаки, йирик ишлаб чиқариш объектларига қараганда кам сармоя талаб қиладиган ҳамда турли ўзгаришларга мойил бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулот турларини янгилашга, ишлаб чиқаришни модернизациялашга, шу билан бирга, бозор коньюнктурасининг беқарор ҳамда вақти-вақти билан такрорланиб турадиган иқтисодий инкирозлари шароитида тез мослашувчандир. Мамлакатимизда кичик бизнес субъектларини ривожлантириш учун иқтисодий ва ҳуқуқий база яратилаган. Бу эса «Асака» банкига уларни молиявий қўллаб қувватлаш, ўз маблағлари ва хорижий кредит линиялари маблағларини жалб қилган ҳолда кредитлар салмоғини оширишга катта имкон бермоқда. Шу мақсадда банк кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини лойиҳаларини молиялаштириш, авваламбор экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳаллий хом-ашёни қайта ишлаш ҳисобига халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда шу орқали янги иш ўринларини барпо қилишга алохида эътибор қаратмоқда. Ҳозирги даврда банкнинг асосий стратегик мақсади кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизмат турлари кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш билан биргаликда уларнинг ривожланишига ижобий шарт-шароитлар яратиш ҳамда бу орқали республикамиз иқтисодиётда ўз муносиб ўрнини мустаҳкамлашдан иборатдир. Охирги йиллар мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 48 субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда банк хизматларини тезкорлигини кўрсатиш марказлари очилди. «Асака» банк филиаллари томонидан ажратилаётган кредит маблағлари асосан маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ускуналар, улар учун эҳтиёт ва бутловчи қисмлар сотиб олишга, маҳаллий хом-ашё негизида маҳсулот ишлаб чиқариш, маиший хизмат турларини ривожлантириш бўйича мавжуд лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирмоқда. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling