Мавзу: Тикув буюмлари ассортименти. Ишдан масад: Кийим ассортимент турларини ўрганиш


Download 126.5 Kb.
bet1/4
Sana20.09.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1682147
  1   2   3   4
Bog'liq
1-лаборатория (2)


Мавзу: Тикув буюмлари ассортименти.


Ишдан масад: Кийим ассортимент турларини ўрганиш.



  1. Ишнинг мазмуни ва бажариш тартиби.

  2. Кийимга қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда тикув буюмлари ассортиментини ўрганиш

  3. Кийим вазифасига кўра таснифланиши.

  4. Кийим ўлчамларини аниқлаш.

  5. Турли синфларга оид модел эскизларини чизиш ва таснифланишини жадвал кўринишида расмийлаштириш.

Кийим - одам танасини ташқи таъсирлардан муҳофаза қилувчи ва эстетик функсияларни бажарувчи буюм ва буюмлар мажмуи.
Костюм – инсоннинг муайян руҳий ҳолатини ва тарихий босқичини акс эттирадиган, ўзаро узвий боғланган, бевосита танага кийиладиган ва унга мос равишда танланган кийим қисмларининг тизими.
Замонавий костюм кп функсиялидир.


Утилитар функсия ҳимоявий ва физиологик-гигиеник функсияларга ажратилади. Ҳар бир функсия кейинги поғонада яна кейнгроқ аниқланади. Мисол учун, ҳимоявий функсия ташқи муҳит ва об-ҳаво таъсирларидан ҳимояни, ишлаб чиқаришнинг таъсирларидан ҳимояни ва механик таъсирларидан ҳимояни ўз ичига қамраб олади. Физиологик-гигиеник функсия кийимни тинчлик ва ҳаракат ҳолатида қулайлигини билдиради ҳамда кийим остидаги микроиқлим шароитининг қулайлигини аниқлайди. Ахборот функсиялар киши (касби, диди, маданияти) ва унинг кийими тўғрисида ахборот беради (кийим вазифаси, ўринлилиги, замонавийлиги, янгилиги ва ҳ.к.). Эстетик функсиялар кийимнинг киши образига мослиги, кийим композитсиясининг мукаммаллиги ва тайёрлашга оид сифатининг даражаси ҳамда харидорлиги тўғрисида далолат беради.


Замонавий кийим унинг вазифасини аниқлайдиган ҳимоявий функсия асосида таснифланади.

Вазифаси бўйича уч хил синфга бўлинади: маиший, спорт ва ишлаб чиқаришга оид кийимлар.


Маиший кийим – турли маиший ва жамоа шароитида кийиб юришга мўлжалланган буюмлар мажмуаси.
Спорт кийим – турли спорт турларига мўлжалланган кийим.
Ишлаб чиқариш кийими – ишлаб чиқаришда турли ишларни бажариш учун мўлжалланган, ишлаб чиқариш муҳитидаги зарарли таъсирлардан, ифлосланишдан ҳимоя қилувчи кийим.
Хар бир синфга оид кийимлар вазифасига кўра кичик синф, тур, гурух ва кичик гурухларга бўлинади. Маиший кийимлар қуйидаги кичик синфларга бўлинади: ич кийимлар; кўйлак-костюмлар; уй кийимлар; корсет буюмлари; бош кийимлар; қўлқоплар. Хар бир кичик синфлар турларга бўлинади. Масалан: кўйлак-костюм кичик синфи ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади: пиджак; жакет; куртка ва ҳ.к.
Ёш-жинсий жакетдан кийим қуйидагича гуруҳланади: эркаклар, аёллар ва болалар кийими. Болалр кийими ўз навбатида чақалоқлар, ясли ёшдаги, мактаб ёшгача, кичик ва ката мактаб ёши ва ўсмирлар кийимига фарқланади.
Йил фаслига ва иқлимий зонага боғлиқ ҳолда кийим кичик гурухларга бўлинади: бахорги-кузги, ёзги, қишки ва мавсумий.
Кийимнинг муайян шароитида ишлатилишига қараб ушбу таснифни яна давом эттириш мумкин. Масалан аёллар кўйлаги – кундалик, анъанавий, ишчи, уй ичи ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
Спорт кийимлари синфи спорт турига қараб кичик синфларга, ёш-жинсига қараб гуруҳларга бўлинади.
Ишлаб чиқариш кийимлари синфи турига қараб уч кичик синфга бўлинади: махсус кийим; расмий кийим; технологик кийим.
Махсус кийим ишчини ишлаб чиқариш муҳитидаги зарарли факторлардан ҳимоя қилишга, хавсиз иш шароитини таъминлашга мўлжалланган. Масалан, радиоактив моддалардан, рентген нурларидан, кислота, ишқор, ёғ ва ҳ.к. таъсирлардан ҳимоя қилиш.
Расмий кийимлар – ҳарбий хизматчилар кийими, дарё ва денгиз хизматчилари кийими, темир йўлчилар кийими ва бошқалар.





Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling