Мавзу: Тикув буюмлари ассортименти. Ишдан масад: Кийим ассортимент турларини ўрганиш


-схема. Вазифасига кўра кийимнинг таснифланиши


Download 126.5 Kb.
bet2/4
Sana20.09.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1682147
1   2   3   4
Bog'liq
1-лаборатория (2)

1.2-схема. Вазифасига кўра кийимнинг таснифланиши.
Технологик кийим – тиббиёт ва юқори аниқликни талаб қиладиган ишлаб чиқаришда одамни мехнат предметларидан мухофаза қилиш учун мўлжалланган.
Ёш-жинсига оид белгилар бўйича ишлаб чиқариш кийими эркаклар ва аёллар кийимларига ажратилади. Кийим шароитга боғлиқ ҳолда эса ёзги, қишки ва мавсумий кийимларга ажратилади.
Маҳсулотни лойиҳалаш ва ҳисобга олишнинг баъзи босқичларида ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш буюмларнинг детал ва узелларини кодлаш заруриятини келтириб чиқаради. Тикув буюмларининг ўнлик эгасиз таснифи маҳсулот классификаторига киритилган. Унда тикув буюмлари 85- рақам остида мустақил синфга ажратилган.
Тикув буюмлари навбати билан синфлар, кичик синфлар, гуруҳлар, кичик гуруҳлар, тур, кичик тур ва бошқаларга таснифланади.
Коднинг 1- ва 2-разрядлари «Тикув буюмлари» синфини билдиради, Ушбу сон ўзгармас бўлиб 85 рақами билан белгиланган.
3-разряд – кичик синф, буюмларининг ассортименти бўйича таснифи;
4-разряд – вазифага кўра концтруктив ечими яқин бўлган буюмларнинг гуруҳ-тур мажмуи;
5-разряд – хом ашё бўйича кичик гуруҳлар (ип газламалар, зиғир ва аралаш толалардан тўқилган газламалар, шойи, синтетик ва аралаш толалардан тўқилган газлама, трикотаж полотнолар).
6-разряд – жинси ва ёш белгилари бўйича кийимлар тури (еркаклар, аёллар, мактаб ёшидаги ўғил болалар учун ва ҳ.к.).
7- 10-разрядлар кийимларнинг хиллараро таснифи.
Кийим ассортименти аҳолининг диди, талабининг ўсиши, маданияти ва янгиликка интилиши натижасида доимо ўзгариб туради.
Кийимга 2 гуруҳга бўлинувчи турли хил талаблар таъсир кўрсатади:
кийимнинг сифати ва аҳоли талаби хусусиятларини шаклланишини таъминловчи и
истеъмолчи талаблар;
кам меҳнат ва кам материал сарфлаб юқори сифатли кийим тайёрлашга йўналтирилган ишлаб чиқариш талаблари.
Кийимнинг талаб хусусиятлари қуйидагилар билан аниқланади:
а) гигиеник
б) эксплуататцион
в) эстетик.
Гигиеник талаблар - инсонни ташқи муҳитнинг турли хил омилларидан ҳимоялаш (совуқ, иссиқ, ёмғир), механик ва кимёвий зарарланишдан ҳимоялаш, организмни нормал ҳаёт фаолиятини таъминлаш вазифасини бажаради.
Эксплуататцион талаблар - фойдаланишда қулайлик ва ишончлиликни таъминлайди.
Эцтетик талаблар - замонавий модага мос келувчи кийимни бадиий безашни таъминлайди (силует, ранг, қўлланадиган газлама гули, кийим қисмлари пропортсиясининг детал шакли).
Ишлаб чиқариш талабларига меҳнат сарфини қисқартириш ва материаллардан ратсионал фойдаланиш йўли билан маҳсулотни тайёрлашда техник - иқтисодий мақсадга мувофиқлигини таъминлаш киради.
Тикув буюмларни рақамларга бўлишда ва қоматларни ўлчамли типга ажаратишда асос сифатида қабул қилинган ўлчамлар етакчи деб аталади. Етакчи ўлчамларга эга бўлган қоматлар типи типавий қомат дейилади.
Катта ёшли аҳолига оид ягона размерли типологияни тузиш учун типавий қоматлар танлашда етакчи белгилар сифатида қуйидаги ўлчамлар қабул қилинган:
аёлларда: бўй, кўкрак айланаси, бўкса айланаси;
эркакларда – бўй, кўкрак айланаси, бел айланаси.
Болалар учун етакчи белгилар сифатида қуйидаги ўлчамлар қабул қилинган: бўй ва кўкрак айланаси.
Кийимнинг ўлчамлари орасидаги фарқ бефарқлик интервали дейилади. Етакчи ўлчамлар бўйича бефарқлик интерваллари қабул қилинган: бўй бўйича – 6 см, кўкрак айланаси бўйича – 4см, тўлаликлар аро бефарқлик интервали бўкса айланаси бўйича - 4см, бел айланаси бўйича – 6см.
Эркаклар ва аёлларнинг фигуралари бўйича олтита бўй номерлари қабул қилинган.
Типавий қоматлар бўйларининг таснифи



Бўй номери

Аёллар

Эркаклар

I

146

158

II

152

164

II

158

170

IV

164

176

V

170

182

VI

176

188

Кийим ўлчамлари қуйидагича (сантиметрда):


-катталар учун - 88, 92, 96, 100, . . . . . , 120;
-ўсмирлар учун - 88,92;
-катта мактаб ёшидаги болалар учун – 76, 80, 84;
-кичик мактаб ёшидаги болалар учун - 64, 68, 72;
-мактабгача ёшдаги болалар учун - 56, 60:
-ясли ёшдаги болалар учун - 48, 52.

Эркаклар кўйлагининг ўлчами кўкрак айланасининг, ҳамда бўйин айланасининг ўлчами билан аниқланади:


кўкрак айланаси - 67, 68, 72, . . . , 88, 92, 96, . . . ;
бўйин айланаси - 31, 32, 33, . . . , 37, 38, 39, . . . .
Маиший кийимлар учун тўлалик гурухлари аёлларда 4 та, эркакларда 5 та тўлалик гурухи мавжуд. Аёлларда тўлалик гурухи бўкса айланасидан кўкрак айланасининг айирмаси орқали аниқланади: I – 4см; II – 8 см; III – 12 см; IV – 16 см. Эркакларда тўлалик гуруҳи кўкрак айланасидан бел айланасининг айирмаси орқали аниқланади: I – 18 см; II – 12 см; III – 6 см; IV – 0 см; V – (-6) см.
Махсус кийимлар ассортиментидаги ўлчамларнинг бефарқлик интервали кўкрак айланаси бўйлаб 4 дан 8 см гача оширилади, кийим узунлиги эса 6 дан – 12 см гача узаяди. Шунинг учун аёллар махсус кийимлари ўлчами камаяди, яъни саккиз ўлчамнинг ўрнига 6 та ўлчам, эркаклар кийими эса фақат 5 та ўлчам бўлади. Кийим узунлиги 6 та ўрнига фақат учта узунликда тикилади.
Хисоботга қўйиладиган талаблар.

Хисоботда талаба лаборатория машғулотининг ҳар бир банди бўйича мустақил тайёрланади. Талабалар мода журналларидан фойдаланилган ҳолда 3 та модел эскизи А4 форматга чизилади. Модел эскизларига кўра кийимнинг вазифасига кўра таснифланишини аниқлайдилар ва жадвал равишда расмийлаштирилади. Назорат саволларига жавоб беради.



Модел №

Синф

Кичик синф

Тур

Гурух

Кичик гурух

Мўлжалланганлиги



1

маиший

Костюм кўйлаклик

Кўйлак

аёллар

ёзги

кундалик






















Назорат саволлари:





  1. Кийим нима вазифани бажаради?

  2. Кийимнинг асосий функсиялари нималардан иборат?

  3. Кийимга қандай талаблар қўйилади?

  4. Тикув буюмларини кодлаш қандай тартибда бажарилади?

  5. Тикув буюмларини классификатсияси.

  6. Маиший кийимга қандай кийимлар киради?

  7. Спорт кийимининг қандай турларини биласиз?

  8. Расмий кийимининг қандай турларини биласиз?

  9. Махсус кийим деганда қандай кийимни тушунасиз?

10. Кийим ўлчами қандай аниқланади?



Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling