- Режа:
- Тўйинган углеводородлар (алканлар), уларнинг гомологик қатори.
- Алканларнинг изомерияси номенклатураси /рационал ва ИЮПАК/ ва тузилиши
- Алканларнинг табиий манбалари, синтетик олиниш усуллари
- Кимёвий хоссалари.
- Алканларнинг ишлатилиши.
Тўйинган углеводородлар (алканлар), уларнинг гомологик қатори. - Тўйинган углеводородлар ёки алканлар деб молекуласидаги углерод атомлари ўзаро оддий боғлар орқали боғланган,CnH2n+2 умумий формулага жавоб берувчи углеводородларга айтилади. Алканларнинг молекуласида углерод атомлари биринчи валент sp3 гибридланган ҳолатда бўлиб, углерод-углерод ва углерод-водород атомлари бир-бири билан боғ орқали боғланади. Тўйинган углеводородларнинг биринчи вакили метан СН4 бўлиб, ундан кейинги вакиллари: С2Н6 этан, С3Н8 пропан, С4Н10 бутан, С5Н12 пентан, С6Н14 гексан ва ҳакозо. Алкиллар таркибида тегишли алканлардан битта атом водород кам бўлади ва СnН2n+1 умумий формула билан ифодаланади. Мисол. СН3-метил, C2Н5-этил, С3Н7-пропил ва ҳакозо.
- Органик бирикмаларнинг хоссаларини билиш учун уларнинг структура формулаларини (тузилишини) билиш лозим. Органик бирикмаларда доимо углерод тўрт валентли бўлиб, у чизиқчалар билан кўрсатилади. Метан, этан ва пропанларда углерод атомлари бир хил тартибда боғланган.
Лекин бутанда углерод атомлари ўзаро икки хил, пентанда эса, уч хил тартибда боғланиши мумкин. Агар углерод атоми ўзидан бошқа фақат битта углерод атоми билан боғланган бўлса бирламчи, иккита углерод атоми билан боғланган бўлса иккиламчи, учтаси билан боғланса учламчи ва нихоят тўртта углерод атоми билан боғланса тўртламчи углерод атоми дейилади. Умумий формуласи бир хил, тузилиши. физик ва кимёвий хоссалари ҳар хил бўлган органик бирикмалар изомер моддалар деб аталади. Молекулада углерод атомларининг сони ортиши билан изомерлар сони кескин кўпаяди. Масалан, бутанда 2 та, С5Н10 -пентанда 3 та, гександа 5та, С7Н16 да 9 та, С10Н22 да 75 та, С13Н28 да 802 та, С20Н42 да эса 366319та изомер бўлиши мумкин. - Агар углерод атоми ўзидан бошқа фақат битта углерод атоми билан боғланган бўлса бирламчи, иккита углерод атоми билан боғланган бўлса иккиламчи, учтаси билан боғланса учламчи ва нихоят тўртта углерод атоми билан боғланса тўртламчи углерод атоми дейилади. Умумий формуласи бир хил, тузилиши. физик ва кимёвий хоссалари ҳар хил бўлган органик бирикмалар изомер моддалар деб аталади. Молекулада углерод атомларининг сони ортиши билан изомерлар сони кескин кўпаяди. Масалан, бутанда 2 та, С5Н10 -пентанда 3 та, гександа 5та, С7Н16 да 9 та, С10Н22 да 75 та, С13Н28 да 802 та, С20Н42 да эса 366319та изомер бўлиши мумкин.
- Алканларнинг ИЮПАК номеклатураси энг такомиллашган ва замонавий бўлиб, бу номенклатура бўйича, энг мураккаб тузилишли алканларни ҳам номлаш мумкин. ИЮПАК номенклатураси бўйича алканларни номлашда молекуладаги асосий занжир аниқланиб, ундаги углерод атоми номерланади. Углерод атомларида жойлашган радикалларни кўрсатувчи рақамлар радикал номи олдига дефис-орқали қўйилади ва улар асосий занжирга мос келувчи углеводородлар номи олдига қўшиб ўқилади.
Мисол Олиниши - Табиатда алканлар табиий газларда, нефть ва нефтдан чиқадиган йўлдош газларда, тоғ мумида ва тош кўмир таркибида учрайди.
- СН3-СН2-Вr+2Na+Вr-СН2-СН3 2 NаВr+СН3- (СН2)2 - СН3
Do'stlaringiz bilan baham: |