Схематизация (юнонча “schema” образ, шакл; типизация юнонча, “tupos” из, чизиқ) – ўхшатиш орқали айрим тасаввурларни улар орасидаги фарқларни силлиқлаш; типиклаштириш – бир хил образларни яратиш. Масалан: А.Қаҳҳор ҳикоялари (“Ўғри”, “Бемор”), А.Қодирий (Ўткан кунлар) романи кабилар. - Схематизация (юнонча “schema” образ, шакл; типизация юнонча, “tupos” из, чизиқ) – ўхшатиш орқали айрим тасаввурларни улар орасидаги фарқларни силлиқлаш; типиклаштириш – бир хил образларни яратиш. Масалан: А.Қаҳҳор ҳикоялари (“Ўғри”, “Бемор”), А.Қодирий (Ўткан кунлар) романи кабилар.
- Акцентлаштириш – айрим белгиларни таъкидлаш орқали образлар яратиш. Масалан: ўртоқлик ҳазиллари
Хаёл турлари: - Хаёл турлари:
- 1. Тикловчи хаёл – ўтмишда бўлиб ўтган ёки ҳозирда бор бўлган, лекин бизнинг турмуш тажрибамизда шу пайтгача, яъни биз идрок қилмаган нарса ва ҳодисалар тўғрисида тасаввур ва образлар яратишга имкон берувчи хаёл тикловчи хаёл яъни тасаввур хаёли деб аталади. Масалан, бадиий асарларда тасвирланган образлар, воқеалар, ҳодисалар. Тикловчи хаёл қобилияти, айниқса, бадиий ва илмий асарлар ўқиш натижасида ривожланади.
2. Ихтиёрий хаёл – киши аниқ бир мақсадни ўз олдига қўйиб, зарур бўлган вазифани бажаради. Шу вазифаларни бажариш учун ўйлайди, фикр қилади, ўз онгида образлар яратади. Демак, хаёлнинг бу тури аниқ мақсадга қаратилган бўлиб, ғайрат билан ишлашни яъни ироданинг, эмоционал туйғуларнинг мустаҳкамлигини талаб этади. - 2. Ихтиёрий хаёл – киши аниқ бир мақсадни ўз олдига қўйиб, зарур бўлган вазифани бажаради. Шу вазифаларни бажариш учун ўйлайди, фикр қилади, ўз онгида образлар яратади. Демак, хаёлнинг бу тури аниқ мақсадга қаратилган бўлиб, ғайрат билан ишлашни яъни ироданинг, эмоционал туйғуларнинг мустаҳкамлигини талаб этади.
- 3. Ихтиёрсиз хаёл – аниқ мақсадсиз, бирор ташқи сабаб билан ёки бирор туйғу-ҳиссиёт таъсири остида юзага келади, у бизнинг ихтиёримиздан ташқарида ишлай бошлайди ва образлар ўз-ўзича вужудга келади. Ухлаганда туш кўришимиз ҳам ихтиёрсиз хаёл образига мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |