- Хотиранинг асосий жараёнлари:
- Эсда қолдириш – идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни онгимизда қолдиришимиз.
- Эсга тушириш – аввал идрок қилинган нарса ва ҳодисаларнинг образларини кейинчалик онгимизда қайта тиклашимиз.
- Эсда сақлаш – идрок қилинган нарса ва ҳодисалар образлари изсиз йўқолиб кетмай, онгимизда сақланиб қолиши.
- Унутиш–аввал идрок қилинган ёки эсда қолдирилган нарса ва ҳодисаларни зарур пайтда эсга тушира олмаслик. Таниб олиш–аввал эсда қолдирилган нарса ва ҳодисаларни такрор идрок қилиш орқали эсга туширишдан иборат.
- 5. Тафаккур ҳақида тушунча. Тафаккур операциялари, шакллари, турлари.
- Тафаккур – воқеиликдаги нарса ва ҳодисаларни билвосита нутқ ёрдамида акс эттиришдан иборат бўлган психологик жараён ҳисобланади.
- Тафаккур структураси:
- Тафаккур операциялари: анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш, конкретлаштириш, умумлаштириш, классификациялаш, системалаштириш.
- Тафаккур турлари: кўргазмали ҳаракат, кўргазмали образ, ихтиёрий, ихтиёрсиз, ижодий.
- Тафаккур шакллари: тушунча, ҳукм, хулоса.
- Тафаккур хусусиятлари: изланувчанлиги, жадаллиги, ҳажми, чуқурлиги, самарадорлиги, барқарорлиги, мустақиллиги.
Тафаккур операциялари: - Тафаккур операциялари:
- Анализ – инсоннинг маълум муаммо ёки масалаларни ҳал этишда уларни фикран қисмларга ажратишдан иборат бўлган жараёнга айтилади.
- Синтез – анализ жараёнида ажратилган қисмларни бириктиришдан иборат бўлган тафаккур операцияси ҳисобланади.
- Таққослаш – бу операция воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади.
- Абстракциялаш – нарса ва ҳодисалардаги маълум бир хусусиятларни ажратган ҳолда ягона бир хусусият тарзда ифодалашга олиб келувчи тафаккур операциясидир. Масалан, ранг, куч
Do'stlaringiz bilan baham: |