4. Хотира ҳақида тушунча. Хотира турлари ва жараёнлари. - 4. Хотира ҳақида тушунча. Хотира турлари ва жараёнлари.
- Хотира – инсон тажрибаси асосида воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, қайтадан эсга тушириш ва унутишдан иборат бўлган психик жараён ҳисобланади.
- Хотиранинг психологик назариялари инсон фаоллиги билан боғлиқ бўлган хотира жараёнларини шакллантиришни тадқиқ этади ва унинг қуйидаги турлари мавжуд:
- Ассоциатив назария. Ассоциатив психология мактабининг вакили, таниқли психолог Г.Эббингауз жаҳон психологиясида биринчи бўлиб 1885 йилда хотирани илмий тажриба методи негизида текширди ва кенг кўламда турмушга татбиқ этди. У хотира жараёнини тажриба орқали текширишнинг асосий йўналишини ишлаб чиқди.
- Гештальт психологик назарияси. Ушбу назариянинг асосий таълимоти нарсанинг негизи, яхлитлиги, йиғиндисидир. Ушбу назарияга асосан хотира яхлит ҳодиса сифатида таҳлил этилади.
- Бихевиоризм назарияси – инсон хотирасида, эсда олиб қолишда такрорлашнинг аҳамиятига диққатни қаратади.
Фрейдизм назарияси - хотирани эмоциялар, мотивлар ва эҳтиёжлар билан боғлайди. - Фрейдизм назарияси - хотирани эмоциялар, мотивлар ва эҳтиёжлар билан боғлайди.
- Мантиқий назария. А.Бине ва Бюллерлар томонидан илгари сурилиб, улар хотирадаги материални хотиранинг мантиқий эсда олиб қолиниши билан боғлайди.
- Фаолият назарияси. А.Н.Леонтьев, Н.И.Зинченко, А.А.Смирновлар томонидан илгари сурилиб, турли тасаввурлар орасидаги боғлиқлик эсда олиб қолинган материалнинг қандайлигига эмас, балки одамнинг у билан нима қилишига боғлиқдир.
Профессор Э.Ғозиев томонидан хотира тушунчасига қуйидагича таъриф берилади. «Хотира атроф-муҳитдаги воқелик (нарса)ни бевосита ва билвосита, ихтиёрий ва ихтиёрсиз равишда, пассив ва фаол ҳолда, репродуктив ва продуктив тарзда, вербал ва новербал шаклда, мантиқий ва механик йўл билан акс эттирувчи эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, қайта эсга тушириш, унутиш ҳамда таниш ҳиссидан иборат психик жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |