Етказиш шартлари ва фойдаланиш миқдорига (маротабасига)га кўра кўп маротаба ва бир маротаба ишлатиладиган идишларга бўлинади. - Етказиш шартлари ва фойдаланиш миқдорига (маротабасига)га кўра кўп маротаба ва бир маротаба ишлатиладиган идишларга бўлинади.
- Идишларнинг аналитик ҳисоби қуйидаги турлар бўйича юритилади: ёғоч материалларидан; картон ва қоғоздан; металлдан; пластмассадан; шишадан; газлама ва ногазлама материаллардан бўлган идишлар ва бошқа идишлар.
- 21 БҲМСга мувофиқ барча турдаги идишларнинг (хўжалик инвентари сифатида фойдаланиладигандан ташқари) мавжудлиги ва ҳаракати қуйидагича юритилади:
- савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналарда - 2950 «Товарлар билан банд ва бўш идишлар» счётида;
- бошқа корхоналарда - 1060 «Идиш ва идиш материаллари» счётида. Мазкур счётда идишларни тайёрлаш ва уларни таъмирлаш учун мўлжалланган идишбоп материаллар ҳам ҳисобга олиб борилади.
Мисол. Полиэтилен қопларга қадоқланган ўзи ишлаб чиқарган ун маҳсулотларини 3000 дона қопини сотди ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Полиэтилен қоплар қатарилиши лозим. Полиэтилен қопларларнинг таннархи 400 сўмни, уларнинг жорий қиймати 600 сўмни ташкил этади ва 2 200 дона полиэтилен қоп қайтарилган. - Мисол. Полиэтилен қопларга қадоқланган ўзи ишлаб чиқарган ун маҳсулотларини 3000 дона қопини сотди ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Полиэтилен қоплар қатарилиши лозим. Полиэтилен қопларларнинг таннархи 400 сўмни, уларнинг жорий қиймати 600 сўмни ташкил этади ва 2 200 дона полиэтилен қоп қайтарилган.
- бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
- - харидор ва буюртмачиларга ун маҳсулотлари ортилганда (чиқарилганда):
- дебет 4010 1 200 000 сўм;
- кредит 1060 1 200 000 сўм;
- -харидор ва буюртмачилар томонидан полиэтилен қоплар қайтарилганда:
- дебет 1060 880 000 сўм;
- кредит 4010 880 000 сўм;
- 880 000 сўм = 2 200 дона х 400 сўм;
- -қайтарилмаган полиэтилен қопларнинг таннархи суммаси ҳисобдан чиқарилганда:
- дебет 9110 320 000 сўм;
- кредит 4010 320 000 сўм;
- 320 000 сўм = 800 дона х 400 сўм;
Do'stlaringiz bilan baham: |