- Товар-моддий захираларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, уларнинг сотиш соф қийматини тасдиқлаш ва уларнинг бут сақланишини назорат қилиш мақсадида ташкилотлар томонидан вақти-вақти билан, лекин йилда камида бир маротаба товар-моддий захираларни инвентарлаш ўтказилади.
- Товар-моддий захираларни инвентарлаш 19-сон Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш” билан белгиланган тартибда ўтказилади.
- Инвентарлаш натижасида аниқланган товар-моддий захиралар камомади суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда табиий йўқолиш меъёрлари чегарасида, шунингдек камомаднинг аниқ айбдорлари аниқланмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириш имконияти бўлмаган ҳолларда, уни молия-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳисобот давридаги молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.
Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш бир йилда камида бир марта молиявий ҳисоботни тузишдан олдин, лекин ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин амалга оширилади. - Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш бир йилда камида бир марта молиявий ҳисоботни тузишдан олдин, лекин ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин амалга оширилади.
- 1. Инвентаризация натижасида камомад аниқланди:
- Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар»
- К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар».
- Камомад суммаси давр харажатларига ўтказилди:
- Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар»
- К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар».
- 2. Инвентаризация натижасида камомад аниқланди;
- Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар»
- К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар».
- Моддий жавобгар шахсдан ушлаб қолинадиган сумма (жорий нархда);
- Д-т 4730-«Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари»
- К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар»
- К-т 9390-«Бошқа операцион даромадлар»
Do'stlaringiz bilan baham: |