Мавзу: Товар-моддий заҳиралар ҳисоби


айбдор шахслар аниқланган ҳолларда


Download 1.77 Mb.
bet12/15
Sana16.03.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1278704
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5. Tovar-moddiy zaxiralar hisobi

Аниқ айбдор шахслар аниқланган ҳолларда инвентаризация натижасида топилган товар-моддий захираларнинг камомади суммаси моддий жавобгар шахс ёки айбдордан ундирилади. Етказилган зарарларни моддий жавобгар шахсдан ундириш билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш 2004 йил 10 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 37-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-26-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 20/1-сон қўшма қарорлари билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 6 апрелда 1334-сон билан рўйхатга олинган “Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ амалга оширилади.

  • Аниқ айбдор шахслар аниқланган ҳолларда инвентаризация натижасида топилган товар-моддий захираларнинг камомади суммаси моддий жавобгар шахс ёки айбдордан ундирилади. Етказилган зарарларни моддий жавобгар шахсдан ундириш билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш 2004 йил 10 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 37-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-26-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 20/1-сон қўшма қарорлари билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 6 апрелда 1334-сон билан рўйхатга олинган “Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ амалга оширилади.

8. Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг тизимлари

  • 1. Товар-моддий захираларни узлуксиз (доимий) ҳисобга олиш.
  • Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланилганда товар-моддий захираларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши бўйича операциялар батафсил акс эттириб борилади. Натижада бутун ҳисобот даври мобайнида қуйидагилар аниқ бўлади: маълум бир товар-моддий захираларнинг мавжудлиги ва сотилган захираларнинг таннархи. Сотилган товар-моддий захираларнинг таннархи, сотишнинг боришига қараб «Сотилган маҳсулот таннархи» счётида акс эттирилади.
  • 2. Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш.
  • Даврий ҳисобга олиш тизими қўлланилганида йил давомида товар-моддий захираларни батафсил ҳисоби юритилмайди. Товар-моддий захираларнинг ҳақиқатдаги мавжудлиги уларни инвентаризация натижалари бўйича аниқланади. Сотилган товар-моддий захираларнинг таннархи уларни инвентаризацияси якунланишига қадар аниқланиши мумкин эмас, чунки сотилган товар-моддий захираларнинг таннархини ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги формула билан амалга оширилади:

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling