Мавзу: Товар-моддий заҳиралар ҳисоби


Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби


Download 1.77 Mb.
bet14/15
Sana16.03.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1278704
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5. Tovar-moddiy zaxiralar hisobi

9. Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби

  • Давал хом ашёси - давал хом ашёсини қайта ишлаш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ, буюртмачига қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қайтариб бериш шарти билан саноат асосида қайта ишлаш учун бошқа шахсга - қайта ишловчига берилган ва буюртмачига тегишли бўлган хом ашё ва материаллар.
  • Буюртмачи - давал хом ашёсини саноат асосида қайта ишлашга бераётган ташкилот;
  • Қайта ишловчи - давал хом ашёсини саноат асосида қайта ишлашга қабул қилувчи ва қайта ишлашдан олинган маҳсулотни келгусида буюртмачига қайтариб берувчи ташкилот.

Давал хом ашёсини қайта ишловчига бериш Низомнинг 1 ва 2-сонли иловаларига мувофиқ "Давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш далолатномаси" ёки "Давал хом ашёсини топшириш накладнойи" билан расмийлаштирилади.

  • Давал хом ашёсини қайта ишловчига бериш Низомнинг 1 ва 2-сонли иловаларига мувофиқ "Давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш далолатномаси" ёки "Давал хом ашёсини топшириш накладнойи" билан расмийлаштирилади.
  • Давал хом ашёси ҳаракатининг назоратини таъминлаш мақсадида Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ "Давал хом ашёсини ҳисобга олиш ведомости"ни юритиш лозим. Давал хом ашёсини ҳисобга олиш ведомости қайта ишловчининг раҳбари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатланган шахслар томонидан имзоланади.
  • Давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот буюртмачига қайтариб берилганда, давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича ишларнинг ҳақиқатда бажарилганлигини тасдиқловчи счёт-фактура ҳамда Низомнинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ шаклда "Давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномаси" ва "Давал хом ашёсининг ишлатилиши тўғрисида ҳисобот" ёзиб берилади.
  • "Давал хом ашёсининг ишлатилиши тўғрисида ҳисобот" ҳам икки нусхада тузилади, қайта ишловчининг ваколатли шахси томонидан имзоланади. Биринчи нусха буюртмачига берилади, иккинчиси эса қайта ишловчида қолади.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling