Қурилиш-монтаж ишларини бажариш методлари.
Қурилиш жараёнларини ёки қурилиш – монтаж ишлари мажмуасини бир – бирига боғланишига мувофиқ қурилиш мавжуд учта усуллардан бири бўйича амалга оширилиши мумкин: кетма-кет параллел ва оқим.
Кетма – кет усул ҳар бир кейинги бинони олдингисини қуриш тугатилгандан сўнг барпо этишни назарда тутади. Қурилишнинг умумий давомийлиги бир уйни қуриш вақтини уларнинг миқдорига кўпайтирилганига тенг бўлиб, ишларни амалга ошириш учун нисбатан кам миқдорда ишчилар талаб этилади.
Параллел усул барча биноларни бир вақтда қурилишни назарда тутади. Барча биноларни қурилишнинг умумий давомийлиги битта бинони барпо этиш давомийлигига тенг, бироқ бунда бир пайтда ишлаш учун ишчиларга бўлган эҳтиёж м марта (м – қурилаётган бинолар сони) ортади.
Оқим усули юқорида тавсифланганларнинг афзалликларини қўшиб ҳисоблайди ва камчиликларини истисно қилади. Оқим усулида қурилишнинг давомийлиги кетма – кет усулдагига қараганда камроқ, бироқ ресурсларни истеъмол қилиш жадаллиги параллел усулдагига нисбатан кам бўлади. Усулнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бинони барпо қилиш ишлари бир хил давомийлигига эга бўлган бир неча ташкил этувчи сиклларга бўлинади, улар ҳар бир бинода турли вақтларда бажарилиши мумкин, бу эса бир жинсли жараёнларни кетма-кет ва турли жинсли жараёнларни параллел бажаришга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |