Мавзу: Қурилиш технологияларини лойиҳалаш


Қурилиш меъёрлари ва қоидалари


Download 47.75 Kb.
bet3/5
Sana16.04.2023
Hajmi47.75 Kb.
#1360497
1   2   3   4   5
Bog'liq
2мавзу

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) лойиҳа – смета ҳужжатларини тузиш, саноат, фуқаролик ва бошқа турдаги қурилишларни амалга ошириш, бинолар, иншоотлар ва айрим конструксияларни эксплуатасия қилиш ва таъмирлаш бўйича асосий меъёрий ҳужжатлар тизимини ифода қилади. Бу меъёрлар барча лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари учун мажбурийдир.
1-қисм. Ташкил этиш, бошқариш, иқтисод. Умумий масалалар, атамалар, бинолар таснифи.
2-қисм. Лойиҳалаш меъёрлари. Лойиҳалашнинг умумий талаблари, шу жумладан пойдеворларни, қурилиш конструксияларини, муҳандислик конструксияларини ҳисоблашда.
3-қисм. Ишларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва қабул қилиш. Қурилиш – монтаж ишларини амалга ошириш, шу жумладан манфий температураларда бажариладиган, чўкма грунтларда, сейсмик таъсир ҳудудларида бажариладиган технологиялар бўйича тавсиялар.
4-қисм. Смета меъёрлари. Конструксиялар ва ишларнинг барча асосий турларига смета меъёрлари келтирилган, материаллар, буюмлар, конструксиялар ва механизмларнинг машина-смена ишлаши смета қийматини тузиш бўйича кўрсатмалар берилган.
5-қисм. Моддий ва мехнат ресурсларини сарфлаш меъёрлари. Ишларни амалга оширишнинг смета баҳолари.
Қурилиш ишлаб чиқариш технологиялари ва ташкил этиш қоидалари, қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг учинчи қисмида келтирилган бўлиб, унда қурилиш – монтаж ишларини бажаришга, уларни ҳавфсиз юритишга ва қабул қилишга, қурилиш махсулоти сифатини назорат қилишга барча зарур кўрсатмалар ва талаблар берилган.
Қурилиш материалларини, буюмларни ва конструксияларни ишлаб чиқариш, сифатни назорат қилиш методлари ва воситалари ҳам Давлат стандартлари (ДСТ) билан тартибга солинади. ДСТ ни меъёрий ҳужжатларни чиқариш учун жавобгар олимлар, ишлаб чиқарувчилар ва давлат муассасалари ходимлари жамоаси томонидан ишлаб чиқарилади. ДСТ ларни Давқурилиш ва Давстандарт тасдиқлайди.
Бундан ташқари меъёрий ҳужжатлар тоифасига турли материалларни тайёрлашга техник шартлар (ТШ) ва улардан фойдаланишда ишларни амалга ошириш технологиялари кириб, уларни турли хил завод тайёрловчилар ва қурилиш – монтаж ташкилотлари тайёрлашади ва юқори ташкилотлар ҳатто Давархқурилишга қадар билан келишилади.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари қурилишнинг техник даражаси ва илғор тажрибани ўзлаштириш ортиб боргани сари даврий равишда қайта кўриб чиқилади ва янгиланади.




  1. Download 47.75 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling