Мавзу: Қурилиш технологияларини лойиҳалаш
Download 47.75 Kb.
|
2мавзу
2 э-804
Бўлинма (ажратма) (делянка) – звенога смена мобайнида узлуксиз ишлаши учун ажратилган участка. Қамров (захватка) – режада бинонинг умумий, такрорланувчи, мазкур ва кейинги участкаларда иш ҳажмлари таҳминан тенг бўлган ва бригада бутун сондаги сменаларда ишлаши учун берилган (ажратилган) қисми. Қамров сифатида бир қаватли саноат биносининг алоҳида оралиғи, турар жой ёки кўп қаватли саноат биносининг сексияси қабул қилиниши мумкин. Ишлар фронти–одатда бу звенонинг ажратмадан ажратмага ўтиши, йўналиши ва кетма-кетлиги, бригада учун эса қамровдан қамровга ўтиши, йўналиши ва кетма-кетлигидир. Ярус – бино (иншоот)нинг баландлиги бўйича шартли чегараланган қисми ва ў ҳажмий-режавий, техник ёки конструктив нисбатда ягона яхлит нарсани ифода этади. Турар-жойлар қурилишида ярус бинонинг қаватига мос келади. Қамровлар ва бўлинмаларнинг ўлчамлари, улардаги ишларнинг қийинлик даражаси ва бригада ва звеноларнинг қабул қилинган таркиблари шундай бўлиши керакки, бунда бошқа участкаларга ўтишга кетадиган унумсиз ҳаражатлардан қочиш керак. Қурилиш жараёнларнинг вақтинчалик параметрлари унинг вақт ичида бажарилишни ва умумий давомийлигини белгилаб беради, бунда айрим операсияларнинг максимал биргаликда қўшиб бажарилишига, бир хил ритмда ва оқимийликка асосланган ҳолда бажарилишига таянади. Конструксияни белгилаб берувчи параметрлар ва тавсифлар йиғиндисини қуйидаги тарзда белгилаймиз {К} = {К1, К2,…,Кн} Айрим элементлар ўртасидаги алоқалар қурилиш технологияси тузилмасининг моделига боғлиқ бўлади (СТ), уни мТСТ—> Р • М • Қ• Л• К кўринишда ифодалаймиз. Қурилиш технологияси айрим элементларининг параметрлари қанчалик тўғри аниқланган бўлса, бир элементнинг бошқасига мос келиши қанчалик юқори бўлса, қурилиш жараёнининг самарадорлиги кўрсаткичлари шунча юқори бўлади: {Е} = { э1, э2,... Эс}, улар қаторига қуйидагилар киради: давомийлик, машина вақти ва ишчилар мехнати сарфи, қиймат кўрсаткичлари, сифат параметрлари ва бошқ. Агар техниканинг қўшни соҳаларидаги ишлаб чиқаришлардаги технологияларнинг формализасияси принсипларига мурожаат қилсак (қурилиш ва кимё индустрияси, машинасозлик,, металлургия), у ҳолда уларнинг тузилмаси (структурасида)да қурилиш технологияларига ўхшаш жиҳатларни кўриш мумкин. Технология элементлари ўшандай, лекин улар орасидаги ўзаро алоқа кучи ва яқинлиги бир хил эмас. Бу алоқа энг кўп даражада металлга ишлов беришда, машинасозликда намоён бўлади, у ерда тайёрланаётган маҳсулот (моддий буюм) ишлов бериш жараёнида станок билан (техник восита билан) қаттиқ боғланган ёки йиғув жараёни конвейр линиясида олиб борилади. Қурилиш ишлаб чиқаришида асосий хусусият шундан иборатки, кўрсатиб ўтилган элементлар ўртасидаги алоқалар кўпчилик ҳолатларда кучсиз, ноаниқ, баъзида эса умуман йўқ. Бу дастлабки маълумотларнинг кўп омилга эга бўлишини, ечимларнинг турли вариантли бўлишини келтириб чиқаради. Қурилиш технологиялари аниқ қурилиш майдончасида бажарилади, у параметрлар ва омиллар гуруҳи билан тавсифланиши мумкин. Улардан энг асосийси – ишларни амалга ошириш шароитларидир (иқлим, техник, технологик, муҳандислик – геологик, ҳудудий ва бошқ.). Бу шароитлар йиғиндисини қуйидаги тарзда белгилаймиз {Р} = {Р1,Р2,...,Рп} Жараёнларнинг кечиши, шу жумладан қурилиш – технологик жараённинг (ҚТЖ) кечиши харакат ва вақтдан ажралмасдир. Вақт омили қурилиш тизими динамикасини, турли жараёнларнинг ўзаро алоқасини, уларнинг бир-бири билан ва атроф муҳит билан ўзаро таъсирлашувини ҳисобга олишга имкон беради. ҚТЖ нинг кечиш вақтини ифодаловчи параметрлар йиғиндисини қуйидаги тарзда белгилаймиз {Т}= {Т0,Т1Т2,...,Тт} Қурилиш обектида ишларни амалга оширишнинг аниқ шароитларида ҚТЖ нинг технологик тузилмасини вақт шкаласига боғлаб қараб чиқиш қурилиш технологик жараёнининг ташкилий – технологик жараёни (ТТЖ) тушунчасини киритишга имкон беради. ТТЖ нинг модели (СОТ)мОТСОТ—>СТ• Р• Т ифода ҳисобланади ёки ифодани ҳисобга олган ҳолда қурилиш технологияси тузилмаси (структураси) мОТС0Т-> Р •М•Қ•Л•К •Р•Т кўринишда ифодаланиш мумкин. Тақдим этилган модел қурилиш технологиялари элементлари орасидаги технологик ва ташкилий ўзаро алоқалар йиғиндисини, уларнинг фарқини ва умумийлигини тушуниш учун аҳамиятга эга. Ташкилий – технологик тузилмани тузиш обектни лойиҳалаш ва қурилиш ишлаб чиқаришни тайёрлаш босқичларида қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЕЛ) ва ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) доирасидаги ечимлар асосида бўлиши керак, уларнинг мазмуни эса ҚМҚ ларда ва бошқа меъёрий – техник ҳужжатларда келтирилган. Download 47.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling