Мавзу: Уюмларни нефт бера олишлигини оширишнинг замонавий усуллари


Уюмлар ишлашини иктисодий курсаткичларини хисоблаш


Download 424 Kb.
bet3/8
Sana03.02.2023
Hajmi424 Kb.
#1154285
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
konlarni ishlatishning oqilona tizimini tanlash

2. Уюмлар ишлашини иктисодий курсаткичларини хисоблаш

Нефт ва газ конларини ишга туширишдан олдин уларнинг ишлаш лойихасини тузиб чикиш керак бўлади. Ишлаш лойихаси конни ишлаш ва ишлатиш усулларини, шу конни жихозлаш лойихаси учун керак бўладиган хамма асосий маълумотларни ва асосий технологик кур­саткичларни уз ичига олган бўлиши керак.


Конларни ишлаш усуллари жуда кенг камровли тушунча бўлиб, қатламлардан нефт, газ ва конденсат казиб чикариш суръатлари, қудуқларни конда жойлаштириш, уларни ишлатиш технологик режим­лари, уюмга хамда қудуқ тубига таъсир этиш усуллари ва шу каби техник ва технологик жараенларни уз ичига олади. Ишлаш усулла­рини хисоблаетганда қатламда мавжуд бўлган табиий энергияларни кай бири таъсир этаетганлиги, сунъий таъсир этувчи кучларни куллаш еки кулламасликни назарда тўтиш керак.
Умуман килиб олганда, кон очилганидан то у саноат микесида ишга тушгунга кадар бир канча лойихалаш боскичидан утади.
Мавжуд бўлган "Нефт ва нефтгаз конларини ишлаш коидалари"да курсатилиб ўтилганидек, хар бир лойихалаш боскичи конни техник ва технологик жихатдан саноат микесида ишлатишга тайерлаб бора­ди.
Одатда геология - кидирув ташкилотлари томонидан топилган янги кон то у саноат микесида ишга тушиб кетгунча конни ишла­тишнинг қуйидаги лойихалаш боскичларидан утади:
- синов ишлатиш лойихаси;
- синов - саноат ишлашнинг технологик нархи;
- ишлашнинг технологик нархи;
- ишлаш лойихаси;
- аниклаштирилган ишлаш лойихаси;
- ишлаш тахлили.
Хар бир лойихалаш боскичига мос равишда конни жихозлаш бу­йича лойихалаш ишлари хам олиб борилади. Хамма ишлаш ва ишлатиш лойихаларида қуйидагилар назарда тўтилган бўлиши шарт:
- конни (еки млохида бир уюмни) бир текисда бургилаш ишлари;
- тасдикланган нефт, газ ва хамрох компонентларнинг захира­ларидан омилкорона ва самарали фойдаланиш;
- коннинг энг махсулдор кисмини ишлатиб, қолган кисмини ко-
либ кетишига ва захираларни йукотилишига олиб келадиган хо­латга йул куймаслик;
- конда кушимча кидирув ишлари олиб боришлик;
- кўп қатламли конларда мустакил ишлатиладиган объектларни асослаб бериш.
Лойиха хужжатлари конда килиниши керак бўлган курилиш, жи­хозлаш ишлари, шунингдек асбоб-ускуналар, жихозлар сотиб олини­ши учун банк ташкилотлари томонидан пул маблаглари ажратиб бе­риш учун асос бўлиб хизмат килади.
Уюмлар ишлашини технологик курсаткичларини бир неча вариан­тлари хисоблангандан сунг, ишлаб чикаришга тадбик этилиши керак бўлган варианти иктисодий хисоблашлар натижасида аникланади.
Уюмнинг (еки коннинг) иктисодий хисоблари одатда қуйидаги­лардан иборат бўлиши керак:
- курсаткичларнинг иктисодий тахлили;
- капитал курилишга ва ишлатишга сарф бўлган маблагларни тахлили;
- соликлар тазимининг тавсифи;
- маблаг билан таъминлаш манбалари;
- ишлаш вариантини техник-иктисодий тахлили, татбик этилиши керак бўлган вариантни танлаш;
- лойихага тулик иктисодий баҳо бериш.
Бу хисоблашлар учун хам махсус хисоблаш моделлари ва дас­турлари яратилиб, хисоблашлар хам компьютерларда олиб борилади.

Download 424 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling