Мавзу: «узбекистон республикаси фавкулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат тизими» (фвдт)


Мониторинг тизими куйидагилардан иборат


Download 0.69 Mb.
bet5/65
Sana12.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1676243
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
15-соатлик мавзулар конспект (1)

Мониторинг тизими куйидагилардан иборат:

  1. Фавкулодда вазиятлар объектларини ва фавкулодда вазият келтириб чикарувчи омилларни кузатиш:

  2. Худудлар ва объектлар холатини фавкулодда вазиятлар содир булиши эхтимоллиги нуктаи назаридан бахолаш:

  3. Худудлар ва объектларда фавкулодда вазиятларни келиб чикишини башоратлаш ва уларни холатини бахолаш.

Юкоридагилардан келиб чиккан холда назарий жихатидан мониторинг тизимини тузилишини куйидагича тасаввур килиш мумкин.

Мониторинг тизимининг умумий тузилишидаги «кузатув» ва «холатни башоратлаш» кисмлари узаро мустахкам богланган, чунки худуд ва объектларнинг холатини башоратлаш, уларда олиб борилган аввалги кузатув натижалари ва сунги холати хакидаги ахборатларга асослананди, шу билан бирга башорат натижаларига караб кузатув тартиби ва куринишлари узгартирилиши мумкин.

Асл холатни ва башоратланган холатин бахолаш натижаларига асосан жойларда бошкарув ишлари режалаштирилади ва амалга оширилади. Шунинг учун мониторинг тизимида унинг кисмлари уртасида тугри ва тескари алокалар мавжуд булиши асосий кисмлардан бири хисобланади.

Шундай килиб фавкулодда вазиятлар мониторинг вазифаси худуд ва объектларда экстремал вазиятларни хавфсизлик нуктайи назардан кузатиш ва назорат килиш ва фавкулодда вазият юзага келиши эхтимолини ва унинг окибатларини башоратлаш хамда бошкарув карорларини ишлаб чикишдан иборат.

Демак, фавкулодда вазиятлар мониторинг тизими ахборотлар банки, ахборот узатиш ва кабул килиш йуллари, ахборотларни кайта ишлаш ва башоратлаш хамда карорлар ишлаб чикиш ва тавсия этиш ишчи тизимларидан ташкил топади.

Фавкулодда вазиятлар мониторингини автоматлаштирилган ахборотлар тизимини яратиш фукаро мухофазаси тизимида энг мухим ва долзарб муаммолардан хисобланади. Бу тизимнинг мухимлиги шундан иборатки, у Узбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятларда улани олдини олиш ва харакат килиш Давлат тизимининг ажралмас таркиби хисобланади.

Бундай тизимларни тузишда замонавий ахборотлар технологиясидан фойдаланиш ФВДТ да узлуксиз купайиб бораётган ахборотларни йигиш, кайта ишлаш, ходисаларни содир булишини башоратлаш ва зеликда карор кабул килиш ва бошка функционал ва техник имкониятларини янада юкори даражаларга оширади.


Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling