Мавзу: «узбекистон республикаси фавкулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат тизими» (фвдт)


Download 0.69 Mb.
bet14/65
Sana12.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1676243
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   65
Bog'liq
15-соатлик мавзулар конспект (1)

3-савол. Фавкулодда вазиятларни олдиндан башорат килиш. (мониторинг, прогноз килиш, моделлаштириш, бахолаш).
Узбекистон Республикасида ахоли ва худудларни хавфсизлигини таъминлаш борасида асосий муаммоларни хал этиш, давлат бошкарув органларини фавкулодда вазиятларда харакат килишни мувофиклаштириш максадида Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 23-декабрдаги 558-сонли Карорига биноанУзбекистон Республикаси фавкулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва харакатлар килиш Давлат тизими (ФВДТ) ташкил этилди.
Давлат тизимининг асосий максади бошкариш органларини, республика ва махаллий бошкарув, корхона, ташкилот, идораларни куч ва воситаларини бирлаштиради ва ахолини, худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш, фавкулодда вазиятларни содир булишини олдини олиш ва окибатларини тугатиш масалаларини хал этишга асосланган. Мазкур тизим ваколатига атроф-мухитни мухофаза килиш, тинчлик ва харбий даврда фавкулодда вазиятлардан давлат иктисодиётига етказиладиган зарарни камайтириш масалалари хам урин олган.
Давлат тизими 14 та худудий, 22 та функционал ва 1 та ахборот-бошкарув куйи тизимларидан иборат. Давлат тизими 3-даражада фаолият курсатади, булар: республика, махаллий ва объект даражаларидир. Кайд этилган хар бир даражаларда булиши шарт булган 5 та бугинлар мавжуд. Жумладан, хар бир даража таркибида рахбар органлар, кундалик бошкарув органлари, фавкулодда вазият окибатларини тугатиш куч ва воситалари, фавкулодда вазиятни бартараф этишда зарур буладиган молиявий ва моддий ресурслар захираси хамда ахборот алока ва маълумотлар билан таъминлаш тизимидан иброратдир.
Махаллий куйи тизимлар Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва хар бир вилоят марказларида ташкил этилган. Функционал куйи тизимлар эса уз ваколат даражасида вазирлик ва ташкилотлар тизимида ташкил этилгандир.


Фавкулодда вазиятларни олдиндан прогноз килиш.
Фавкулодда вазият юзага келишининг эхтимоли булган сабабларини, унинг илгариги ва хозирги манбаини тахлил килиш асосида фавкулодда вазият юзага келиши эхтимолини ва ривожлана боришини олдинрок акс эттириш. Бу тадбир мураккаб жараён булиб, прогнозлаш буйича катта масъулиятни талаб этади.
Фавкулодда вазиятларни олдиндан прогнозлаш узок муддатли хамда тезкор прогнозлаш турларига булиниб, у фавкулодда вазиятнинг хусусиятига ва содир булиш вактига богликдир.
Табиий хусусиятга эга булган фавкулодда вазиятларни прогнозлаш аксарият холларда узок муддатли булиб, харита куринишида булади. Бунда илмий йуналишда олиб борилаётган изланишлар алохида урин эгаллайди.
Техноген хусусиятдаги фавкулодда вазиятларни прогнозлаш эса халк хужалиги объектининг жойлашаг урни, фаолият курсатиш ва ишлаб чикаришдаги махсулотининг микдорига караб аник хисоб-китоблар асосида олиб борилади.
Фавкулодда вазиятлардан огох булиш – атрофдаги табиий мухит ва потенциал хавли объектларнинг фавкулодда вазият манбалари пайдо булишини олдиндан прогноз килиш ва профилактика килишнинг ахволини кузатиш ва назорат килишни ташкил этилишига, шунингдек фавкулодда вазиятларга тайёргарлик куришга каратилган хукукий, ташкилий-иктисодий, мухандислик-техникавий, экология-мухофаза, санитария-гигиена, санитария-эпидемиологик ва махсус тадбирлар комплексидир.
Хар бир сохада хушёрлик, огох булишлик оркали шахсий ва жамоа хавфсизлиги таъминланади. Бунга эришиш учун мавжуд маълумотларнинг хаммасидан фойдаланиш лозим. Айникса жойнинг табиий тузилиши, табиий манбалар (сув, хаво, тупрок, рельеф ва х.к)нинг холати, узгариши, узаро богликлигини, ишлаб чикариш обектлари хусусияти оркали эса инсон фаолияти билан боглик булган нохуш вазиятларнинг негизидан хабардор булинади. Асосий эътибор тез узгарувчан санитария-гигиена санитария-эпидемиологик маълумотларга каратилиши максадга мувофик булади.

ХУЛОСА.
Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки хар биримиз уз географик шароитимиздан келиб чиккан холда табиий ёки техноген тусдаги фавкулодда вазиятларнинг олдини олишга имкон даражасида тугри ёндошиш ва бундай фавкулодда вазиятлар юз берганда уларни бартараф этишга доимо тайёр холда туришимиз лозим.


МАВЗУ: «табиий хусусиятли фавкулодда вазиятлар, УЛАРНИНГ ТАСНИФИ ВА УЛАРДАН МУХОФАЗАЛАНИШ ».

УКУВ МАШГУЛОТИНИНГ МАКСАДИ:


1. Тингловчилар урганиши лозим:

  • мамалакатимизда содир булиши эхтимоли булган фавкулодда вазиятлар, бундай фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этилиши, улардан ахолини ва худудларимизни мухофаза килиш йулларини:

  • хар бир рахбар, хар бир фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасининг ходими бундай вазиятлар юзага келган вактда вазиятга бахо беришни, тезликда карор кабул кила олишни, кидирув-куткарув ва бошка шошилинч ишларни утказишда бошкарувни амалга ошириш йулларини:

2. Тингловчилар амалий фаолиятда куллай билишлари лозим:

  • хар бир тингловчи хизмат вазифасидан келиб чиккан холда фавкулодда вазиятлар шароитида фукаро мухофазасини ташкил килиш, одамларни талофатсиз худудлардан олиб чикиш;

  • амалий иш фаолиятида ахолига тушунтирш ишларини олиб бориш,Узбекистон республикасининг шу борадаги конунларини тушинтира билиш.


Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling