Мавзу: «узбекистон республикаси фавкулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат тизими» (фвдт)


Фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш


Download 0.69 Mb.
bet11/65
Sana12.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1676243
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65
Bog'liq
15-соатлик мавзулар конспект (1)

Фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш - олдиндан утказиладиган ва фавкулодда вазиятлар юзага келиш хавфини иложи борича максимал даражада камайтиришга, шунингдек бундай вазиятлар юзага келган такдирда одамлар соглигини саклаб колишга, атроф табиий мухитга етадиган зарар ва моддий талафот микдорини камайтиришга каратилган тадбирлар комплекси. Бундай тадбирлар фавкулодда вазиятнинг турларига мувофик турли илмий ва ишлаб чикариш ташкилотлари томонидан амалга оширилиб келинмокда.
Шуни алохида таъкидлаш керакки, хозирги вактда купгина давлатларда фавкулодда вазиятларнинг олдини олишга, энг мухим инсонлар саломатлигини саклашга, атроф-мухитга жиддий зарар етиишининг олди олинишига олиб келади.фавкулодда вазиятлар окибатларини тугатиш – фавкулодда вазиятлар юзага келганда утказиладиган хамда одамлар хаёти ва соглигини саклаб колишга, атроф табиий мухитга етадиган зарар ва моддий талафот микдорини камайтиришга, шунингдек фавкулодда вазият зоналарини чеклаш ва хавфли омиллар таъсирини тухтатишга каратилган авария-куткарув ва бошка шошилинч ишлар ишлар комплекси.
Инсоннинг хаёти турли офату фалокатлардан тулик кафолатланмаганлиги хаммага аёндир. Шундай экан, у ёки бу хусусиятга мансуб булган фавкулодда вазият содир булганда унинг окибатида юзага келган талафотларни албатта бартараф этиш лозим. Республикамизда бундай вазифаларни адо этувчи махсус булинмалар мавжуд. Бу булинмалар фавкулодда вазиятнинг турига караб доимий шай холатдадир.
Фавкулодда вазиятларга тайёргарлик куриш – муайян худуд ёки потенциал хавфли объектда ахолини ва моддий бойликларни фавкулодда вазият манбаларини шикастловчи омиллар ва таъсиридан мухофаза килиш учун, шунингдек фавкулодда вазиятларни тугатишда бошкарув органлари, куч ва воситаларининг самарали фаолиятини таъминлаш учун шароит яратувчи олдиндан утказиладиган тадбирлар комплекси.
Бу тугрисида хукуматимиз томонидан купгина карорлар кабул килинган булиб уларни ижросини таъминлаш хар бир ташкилот рахбарларига катта масъулият юклайди.
Фавкулодда вазиятларга тайёргарлик куриш, аввало оилада, умумтаълим мактабларида, олий ва урта укув масканларида ишлаб чикариш, тармоклари ва махаллаларда олиб борилади. Тайёргарлик жараёни махсус дастурлар асосида олиб борилиб, хар кандай кушимча мураккабликлардан холи булиши зарур. Тайёргарликни юксак даражада булиши учун оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш, мунтазам сухбатлар утказиш максадга мувофикдир.
2-савол. Фавкулодда вазиятлар хусусиятлари буйича таснифлари. (келиб чикиш манбалари, сабаблари.)
I. ТАБИИЙ ТУСДАГИ ФАВКУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВА МУХОФАЗА ТАДБИРЛАРИ
Ватанимиз худудларида табиий офатларнинг куп учраб туриши унинг табиий тузилиши билан богликдир. Хар бир табиий офат содир булиш жойи, сабаби, кулами, у билан боглик булган моддий зарар ва бошка хусусиятлари билан аждралиб туради.
Хозирги вактнинг энг мухим вазифаларидан бири табиий офатларни хосил булиши ва ривожланишини прогноз килиш, олдиндан давлат органлари ва ахолини якинлашиб келаётган офатдан огох этишдан иборатдир.
Республикамиз худудларида учрайдиган табиий офатларнинг хосил булишида геофизик, геологик, гидрогеологик, атмосфера ва бошка омиллар асосий гидрогеологик, атмосфера ва бошка омиллар асосий уринни эгаллайди. Улар окибатида хаёт хавфсизлиги бузилади, инсонлар нобуд булади. Халк хужалигининг турли тармокларига моддий зарар етказилади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling