Мавзу:Вакцина ва иммун зардоблар. Иммунопрофилактика ва иммунотерапия усуллари. - Вакцина - лотинчадан (vacca - сигир) .
- Вакцина - иммунобиологик препаратлар бўлиб, маълум бир касалликни олдини олиш максадида актив иммунозация қилинади. Вакциналар бутун дунё ССБ томонидан юкумли касалликларни олдини олишда кўлланиладиган идеал усул деб кабул қилинган.
Вакцина бу - маълум қўзғатувчи ёки унинг токсинига қарши хаёт давомида орттирилган сунъий актив иммунитетни келтириб чиқарувчи препарат вакцина дейилади.
Э. Дженнер 1796й.- чин чечак вакцинасини сигир чечаги вирусидан тайёрлаган - Э. Дженнер 1796й.- чин чечак вакцинасини сигир чечаги вирусидан тайёрлаган
- XIX асрда Л.Пастер – вакцина номини киритган (товук вабосига, сибир яраси кутириш касаллигига карши)
- 1890-1892й.Беринг ва Китозато бўғма кўзгатувчисининг токсинидан анатоксин олишни ишлаб чикан
Инглиз врачи (олими) Э. Дженнер 1796 йилда биринчи бўлиб тирик вакцинани кашф этди - ва уни одамларни чинчечак қўзғатувчисидан химоя қилиш учун фойдаланилади. Эмлаш учун сут соғувчи аёлларни қўлидаги пуфакчалар ичидаги йирингдан олди. Сигирлар чечаги вируси одам чинчечак вируси билан бир хил антигенларга эга бўлган лекин сигир чечаги вирусини вирулентлиги жуда паст. Тирик вакциналарни олишда патоген бактерия ва вирусларни нокулай шароитларда ўстириб олинади.
- Нокулай шароитларга тушган микроорганизмларда спантан мутациялар п/бошлайди. Популяциядаги мутантлар ичидан авирулент турлари ажратиб олиниб алохида кўпайтирилади, лекин бу штаммларни антигенлик ва иммуногенлик хоссалари сакланиб колиниши керак.
Джженердан кейин карийб 100 йилдан кейин - улуғ француз олими Л.Пастер вакциналарни олишга илмий асос солди. Пастерни ишларидан шу нарса маълум бўлдики, микроорорганизмларни вирулентлигини сустлаштириш асосида вакцина олиш мумкинлигини исботлади ва иммунопрофилактикага асос солди. Ўз тажрибаларига асосланиб, товук холерасига, сибир ярасига, кутириш касаллигига карши вакцина олди, 1890-1892 й.й. Беринг ва Китозато дифтерия токсинидан анатоксин олишни ишлаб чикишди ва иммунотерапияга асос солишди. Калъмет ва Геренлар -силга, Смородинцев ва Чумоковлар эса полиомиелитга карши тирик вакциналар
- олганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |