Мавзу: Вилоятда пахта ҳом-ашёсини қайта ишлаш саноатини ривожлантириш йўналишлари


Download 0.65 Mb.
bet13/15
Sana09.05.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1448517
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Дип пахта

Асосий фаолият бўйича:

  • пахта тозалаш техникаларини қайта созлаш ҳамда замонавийлаштириш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб этиш;

  • хизмат кўрсатадиган банклар билан биргаликда пахта хом ашёсини харид қилиш ва уни қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномалари бажарилишини, тайёрланган пахта миқдори ва сифати бўйича маълумотлар ишончлилигини назорат қилиш;

  • пахтанинг навлар бўйича жойлаштирилишига, уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш технологиясига риоя этилишини, хўжаликлар учун пахтанинг юқори кондицияли уруғлик фонди тайёрланишини таъминлаш;

  • инвестиция дастурларини амалга оширишда қатнашиш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш;

  • пахта хом ашёсини қайта ишлаш технологияси регламентига риоя этиш, хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш, пахта толаси, чигит ва линт меъёрларга мувофиқ чиқишини, рақобатбардош, сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлаш;

  • толали чиқиндиларни қайта ишлаш;

  • пахта толасининг ҳалқаро классификация талаблари бўйича сертификациясини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ишларида қатнашиш;

  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш.

2. Корхона уставида кўрсатилган ҳолда ўз фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмаган:

  • чакана ва улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш, чакана савдо дўконларини ташкил этиш;

  • ускуналарни, асбобларни, анжомларни ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш, омборхона, хизмат ва бошқа биноларни ва майдонларни, идишларни, контейнерларни ҳамда транспорт воситаларини ижарага бериш, лизинг хизматларини бажариш;

  • тикувчилик ва тўқимачилик цехларини барпо этиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш;

  • ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш;


  • Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling