Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi
Маркетинг ахборот тизимининг асосий элементлари
Download 290.5 Kb.
|
Xalqaro marketing konsepsiyasi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маркетинг ахборот тащлил тизими
Маркетинг ахборот тизимининг асосий элементлари.
Маркетинг ахбороти таҳлил тизими маркетинг муаммолари ва маркетинг маълумотларини таҳлил қилиш бўйича мукаммал усуллар тўпламидир. Бироқ бир қатор фирмалар бундай ёндашувни ўта техник ёки ўта академик ёндашув деб ҳисоблайдилар. Ҳар қандай маркетинг ахборот таҳлил тизимининг асосини статистика банки ва моделлар банки ташкил этади (1-расм). Маркетинг ахборот тащлил тизими Статистика банки: Регрессия тащлили; Корреляцион тащлил; Омиллар тащлили; Дискриминация тащлили; Уялар тащлили. Моделлар банки: Нарх щосил былиш модели; Нархни щисоблаш модели; Жойлашишни танлаш усули модели; Реклама воситалари мажмуасини тузиш модели; Реклама бюджетини ишлаб чи=иш модели.
Маркетинг ахборотини бащолаш 1-расм. Маркетинг ахборот таҳлил тизими. Статистика банки бу мазкур маълумотлар доирасида ўзаро алоқаларни тўлароқ очиб бериш ва уларнинг статистик ишончлилик даражасини белгилашга имкон берувчи маълумотлар билан статистик ишлашга оид замонавий усуллар йиғиндисидир. Бу усуллар раҳбариятнинг қуйидаги саволларга жавоб олишига имкон беради: сотувга таъсир кўрсатувчи асосий ўзгарувчилар нимани ифодалайди ва уларнинг ҳар бирининг аҳамияти қандай? товар нархи 10 %, реклама харажатлари эса 20 % оширилса сотувда нима юз беради? мазкур истеъмолчилар рақобатчилар товарларини эмас, айнан менинг товарларимни сотиб олишларининг энг эҳтимоли юқори кўрсаткичлар қайсилар? бозорни қайси ўзгарувчилар асосида сегментлаган маъқул ва нечта сегмент мавжуд бўлиши мумкин? Моделлар банки бозор иштирокчилари томонидан энг оптимал маркетинг қарорлари қабул қилишга хизмат қилувчи математик моделлар тўпламидир. Ҳар бир модель ҳақиқий мавжуд тизим, жараён ёки натижани ифодаловчи ўзаро боғлиқ ўзгарувчилар йиғиндисидан таркиб топади. Бу моделлар «..бўлса-чи» ва «қайси бири яхши» каби саволларга жавоб олишга хизмат қилади. Сўнгги йигирма йил ичида маркетинг соҳасида олимлар маркетинг раҳбариятига сотув ҳудудлари чегараси ва коммивояжерлик режаларини белгилаш, чакана савдо нуқталари учун жой танлаш, товар янгиликларини прогнозлаш ва реклама воситаларининг оптимал мажмуасини танлаш бўйича фаолиятларини амалга оширишга хизмат қилувчи кўплаб моделларни яратган. Шу билан маркетинг ахбороти таркибига кирувчи тўрт асосий ёрдамчи тизимлар шарҳини якунлаш мумкин. Download 290.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling