Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi
Халқаро маркетинг тушунчаси ва моҳияти
Download 290.5 Kb.
|
Xalqaro marketing konsepsiyasi.
Халқаро маркетинг тушунчаси ва моҳияти
Ташқи иқтисодий фаолиятда маркетинг тамойиллари ва усулларидан фойдаланиш тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Чет эл мамлакатларида маркетинг соҳасидаги ташқи иқтисодий фаолият халқаро маркетинг номини олган. Унинг юзага келишига ўтган асрнинг 60-йилларида халқаро меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқариш шароитларининг жадаллашуви ва турли мамлакатларда товар истеъмол қилишнинг чуқурлашув жараёни асосий сабаб бўлди. Халқаро маркетинг соҳасида Европа маркетинг жамияти (ЕСОМАР), Халқаро маркетинг федерацияси (ИФМ), шунингдек, кўпчиликка маълум бўлган Америка маркетинг ассоциацияси (American Marketing Association – АМА) каби халқаро ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Халқаро маркетинг кўпинча мамлакатлар чегарасидан ташқаридаги товар ва хизматлар маркетинги ёки маҳсулот ва хизматларни икки ёки ундан ортиқ мамлакатда ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи халқаро компания томонидан амалга оширилувчи маркетинг сифатида таърифланади. Халқаро маркетинг концепциясининг мазмуни ва унинг ривожланиш йўналишлари товар ва хизматлар жаҳон бозори билан алоқаси характери ва кенглигига боғлиқ бўлади. Бу алоқаларни қуйидагилар ёрдамида тавсифлаш мумкин: 1. Корхона маҳсулот экспортчиси ҳам, импортчиси ҳам бўлмайди ва халқаро меҳнат тақсимотининг бошқа ҳеч қандай шаклларида иштирок этмайди. 2. Корхона вақти-вақти билан тайёр маҳсулотларни экспорт қилади ҳамда чет элдан товар ва хизматларни импорт қилади. 3. Корхона халқаро меҳнат тақсимотида импорт материаллар ёки таркибий қисмлар, ноу-хауни истеъмол қилиш орқали иштирок этади ёки аксинча, у етказиб берувчи материал ва ярим таёр маҳсулотлар якуний маҳсулот таркибида экспорт қилинади. 4. Корхона шартномавий ишлаб чиқариш ёки қўшма корхона шаклида халқаро саноат ва илмий-техник ҳамкорликларда иштирок этади. Корхоналарнинг халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этишига қуйидагилар сабаб бўлади: мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан тўлароқ фойдаланишга интилиш; экспорт ҳисобига ишлаб чиқариш аппаратини модернизациялаш учун ўз молиявий аҳволини яхшилаш; мамлакат ичкарисида эксортчи сифатида машҳур бўлишга интилиш; мамлакатда рақобатчилик устунлигига эга бўлишни таъминлаш; чет эл валютасини олиш имконияти; хорижий бозорларда айланмаларнинг рентабеллиги юқори бўлишини таъминлаш; чет элдан қимматли ноу-хауларни олиш. Хорижий бозорга чиқиш ёки чиқмаслик учун ўз мотивларини аниқлаш корхона учун муҳим аҳамият касб этиб, жиддий маркетинг ишларини бошлашга туртки вазифасини бажариши мумкин. Бундан ташқари, мотивлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тақсимлаш корхонанинг халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш шакллари ва муайян мақсадларини аниқлашга имкон беради. Шу тариқа, миллий компанияларни халқаро бизнесни амалга ошириш, халқаро маркетинг фаолиятига киришишга чорловчи учта асосий жиҳатни ажратиб кўрсатиш мумкин: сотувни кенгайтириш; ресурсларни сотиб олиш; таъминот манбаларини диверсификациялаш. Халқаро сотув миллий компанияларнинг халқаро маркетинг фаолиятида иштирок этишининг асосий мотиви ҳисобланади. Бироқ халқаро маркетинг фаолияти фақатгина компанияларнинг миллий сотув бозорларини кенгайтиришга қаратилган ҳатти-ҳаракатларидан иборат эмас. Жаҳон иқтисодиёти учун ишлаб чиқаришни байналминаллаштириш ва бунинг натижасида маркетингни баёналминаллаштириш ҳам характерлидир. Байналминаллаштириш босқичларини қуйидаги кўринишда акс эттириш мумкин: 1-босқич. Маҳаллий ривожланиш босқичи – маҳаллий ишлаб чиқариш билан тавсифланади. 2-босқич. Байналминаллаштиришнинг бошланғич босқичи чет эллик дилер ва агентлар билан ҳамкорликни бошлашдан аввал чет эл мамлакаталри билан алоқаларнинг мавжудлиги билан ажралиб туради. 3-босқич. Ушбу босқич чет элда ишлаб чиқариш корхоналари тузишдан аввал чет эллик контрагентлар билан турли хил шартномаларнинг мавжудлиги билан тавсифланади. 4-босқич. Ўсиш босқичи чет элда 6 тадан ортиқ бўлмаган мамлакатларда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг мавжуд бўлишини назаржа тутади. 5-босқич. Байналминаллаштиришнинг кўп миллатли босқичи 6 дан ортиқ мамлакатларда ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилишни кўзда тутади (мазкур босқич трансмиллий корпорациялар учун хосдир). Ҳозирги кунда фан-техника тараққиёти билан боғлиқ товар ва хизматларнинг жаҳон характери кўзга ташланиб турибди. Бироқ ахборот технологиялари ва телекоммуникация воситаларининг ривожланиши билан деярли барча бозорлар глобал бозорга айланмоқда. Мамлакатлар ўз ҳудудлари билан чекланиб қолмай, биргаликда жаҳон бозори сегментларини ташкил этмоқда. Иқтисодий агентлар энди фақат сотувчи, харидор ёки савдо воситачиси сифатидагина иштирок эта олмайдилар. Ўзаро алоқалар омили халқаро маркетингнинг муҳим жиҳатларидан бирига айланиб бормоқда. «Ички» (мамлакатнинг ички бозорида фаолият кўрсатувчи) ва халқаро маркетинг ўртасида катта фарқ мавжуд эмас. Иккала ҳолда ҳам маркетинг фаолиятининг бир хил тамойиллари қўлланади. Шу билан бирга, ташқи бозорларнинг фаолият кўрсатиши ва уларда ишлар шароитлари юзага келтирувчи ўзига хос хусусиятлар халқаро маркетингга алоҳида эътиборга олиш зарур бўлган жиҳатларни бахш этади. Халқаро бозорда корхонанинг маркетинг фаолияти марказида қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга имкон берувчи бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш туради: Халқаро бозорга чиқиш керакми? Бунда қандай мақсадларни белгилаш лозим? Корхона олдида қандай истиқболлар очилиши ва қандай хавф-хатарлар юзага келиши мумкин? Мамлакатнинг қайси бозорига чиқиш лозим? Бу бозорда истеъмолчиларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни таклиф қилиш лозимми ёки янги товарларними? Танланган бозорга қандай кириб бориш, истеъмолчиларни қандай топиш ва уларга ўз маҳсулотини қай тариқа таклиф қилиш керак? Бозорга импортчи ёки экспортчи сифатида мустақил чиқиш керакми ёки бошқа тажрибали ҳамкор билан биргаликдами? Танланган бозорга тайёр маҳсулот етказиш керакми ёки ярим тайёр маҳсулотларми? Танланган бозорда қўйилган мақсадларга эришиш учун қандай маркетинг чора-тадбирлари мажмуаси дастурини ишлаб чиқиш зарур? Бошқача қилиб айтганда, халқаро бозорга чиқишдан аввал корхона ўзининг халқаро маркетинг концепциясининг ҳеч бўлмаса умумий қоидаларини ишлаб чиқиши лозим. Download 290.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling