Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi


Download 290.5 Kb.
bet4/18
Sana15.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1270753
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Xalqaro marketing konsepsiyasi.

Иқтисодий муҳит
Иқтисодий муҳитни кўриб чиқишда мамлакатларнинг таснифланишини эътиборга олиш лозим бўлиб, уларнинг ўзига хосликлари ва рақобатбардошлик омилларини акс эттиради.
Хўжалик структураси бўйича қуйидагича фарқлаш мумкин:

  • иқтисодиёти натурал хўжалик типидаги мумлакатлар. Масалан, Эфиопия ва Бангладеш.

  • хом-ашё экспорт қилувчи мамлакатлар. Масалан, Чили, Зоир, Саудия Арабистони.

  • саноати ривожланаётган мамлакатлар. Масалан, Филиппин, Ҳиндистон.

  • саноати ривожланган мамлакатлар. Масалан, АҚШ, Германия, Япония.

Даромад тақсимоти бўйича мамлакатлар қуйидагича фарқланади:

  1. даромади жуда паст;

  2. даромади асосан паст;

  3. даромади жуда паст ва шу билан бир пайтда жуда юқори;

  4. даромади паст, ўртача ва юқори даражада;

  5. даромади ўртача даражада.

Аҳоли жон бошига ЯММ кўрсаткичлари бўйича мамлакатларни қуйидаги гуруҳларга тақсимлаш мумкин:

  • юқори даража (25 мамлакат) – 6 минг.долл. ва ундан кўп

  • ўртача даража (54 мамлакат) – 554 долл.дан 6 минг долл.гача

  • юқори ўртача даража (37 мамлакат) – 2,2 дан 6 минг. Долл.гача

  • паст ўртача даража (17 мамлакат) – 545 дан 2.2 минг. Долл.гача

  • паст даража (42 мамлакат) – 545 долл.дан кам.

Мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини баҳолашда асосан қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • иқтисодиёт динамикаси;

  • саноат самарадорлиги;

  • бозор динамикаси;

  • молиявий динамика;

  • инсон ресурслари;

  • давлатнинг аралашуви;

  • миллий ресурслар;

  • ташқи йўналганлик (ташқи бозорга йўналганлик);

  • инвестиция йўналганлиги;

  • ижтимоий-иқтисодий консенсус ва барқарорлик.

Шу тариқа, хорижий бозорларнинг турли хил элементлари тавсифномаларини аниқлаб олгач, компания дастлабки хулосаларга келиши ва истиқболларни белгилаши мумкин.

Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling