Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi
Ташқи бозорга чиқиш усуллари
Download 290.5 Kb.
|
Xalqaro marketing konsepsiyasi.
Ташқи бозорга чиқиш усуллариЭкспорт бу – капитал, товар ва хизматларни уларни ташқи бозорда сотиш учун олиб чиқишдир. Халқаро савдода экспортнинг бир неча хил турлари мавжуд бўлиб, улардан энг тарқалганлари мазкур мамлакатда тайёрланган, ишлаб чиқарилган ва қайта ишланган товарларни олиб чиқиш ҳисобланади. Хом-ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни чет элга қайтариб келиш шарти билан божхона назорати остида олиб чиқиш, шунингдек, вақтинча кўргазма, ярмарка, ким-ошди савдолари ва ҳоказоларга чет элдан олиб кирилган товарларни олиб чиқиш ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан реэкспорт тушунчасини – мамлакатга илгари олиб кирилган ва қайта ишланмаган товарларни олиб чиқишни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Бевосита экспорт операцияларини воситачиларсиз, мустақил амалга оширишни англатади. Бу ҳолда халқаро компания чет эллик харидорлар билан бевосита шартномалар тузади. Якуний харидорлар билан ўз дистрибьютерлар тармоғи орқали ишлаш ҳам мумкин. Билвосита экспорт эса экспорт операцияларини халқаро воситачилар ёрдамидан фойдаланган ҳолда амалга оширишни англатади. Бундай воситачилар халқаро маркетинг хизматларини кўрсатар экан, халқаро савдо билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ўз зиммасига олади. Қўшма тадбиркорлик фаолияти экспортдан шуниси билан фарқ қиладики, унда тузилган ҳамкорлик натижасида чет элда ишлаб чиқариш қувватлари яратилади. Қўшма фаолиятнинг тўрт турини ажратиб кўрсатиш мумкин: Тижоратни кўчириш ёки билим ва интеллектуал мулкни бериш. Буни белгилаш учун халқаро лайсензинг (лицензиялаш) атамаси қўлланади. Бунда бир мамлакатдаги интеллектуал мулк эгасининг эгалик ҳуқуқини бошқа мамлакатдаги харидорга белгиланган муддатда ва маълум шартлар билан бериш тушунилади. Лицензиялаш бу ишлаб чиқарувчини халқаро маркетингга жалб этишнинг энг оддий йўлларидан биридир. Лицензиялар савдосида етакчи ўрин АҚШга тегишли бўлиб, ундан кейинги ўринларда /арбий Европа давлатлари ва Япония туради. Франчайзинг – лицензиялашнинг ўзига хос шакли бўлиб, унга кўра бир томон иккинчи томонга тижорат асосида ишлаб чиқариш ва (ёки) маркетинг технологиялари, ноу-хау ва товар белгиларига лицензияларни беради ҳамда бунинг учун шартномада келишилган миқдорда компенсация олади. Турли мамлакатлар корхоналари кооперацияси халқаро ҳамкорликнинг самарали шаклларидан биридир. Халқаро маркетинг тажрибаларининг кўрсатишича, кичик корхоналар ҳам йирик саноат фирмалари билан ташқи бозорга зарур бўлган юқори сифатли маҳсулотларни нисбатан арзон нархларда етказиб бериш йўли билан рақобатлашиши мумкин. БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ишлаб чиқариш бўйича халқаро кооперация шаклларини қуйидагича таснифлайди: 1. Кооперация (лицензия асосида), яъни лицензияни ҳамкорга бериш (сотиш). 2. Ҳамкорга доимий равишда маълум миқдорда деталлар, таркибий қисмлар ёки тайёр маҳсулот етказиб турган ҳолда кооперация (лицензия асосида). 3. Бир вақтнинг ўзида асбоб-ускуналар, мураккаб техника ва ишлаб чиқариш-омбор биноларини лизинг тартибида берган ҳолда кооперация (лицензия асосида). 4. Биргаликда ишлаб чиқариш, технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш дастурларини тақсимлаш, маҳсулотни сотиш ва ҳоказоларни кўзда тутади. Download 290.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling