Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi


Download 290.5 Kb.
bet7/18
Sana15.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1270753
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
Xalqaro marketing konsepsiyasi.

Маданий муҳит
Маданият ҳар бир жамиятда мавжуд бўлувчи ижтимоий кўрсатмалар, қадриятлар ва маслакларга асосланган қоидалардан иборат. Ҳар бир мамлакатнинг ўз удумлари, урф-одатлари ва қоидалари бор. Турли хил маданият намояндаларининг қарашлари бир-биридан фарқ қилади. Ишбилармон кишилар маданиятлар ўртасидаги фарқлар борасида жуда ҳам эҳтиёткор бўлишлари лозим. Халқаро маркетинг мутахассислари ҳар бир бозордаги маданий муҳитни тўғри баҳолай олишлари зарур. Маданий муҳитнинг чуқур ўрганиш керак бўлган муҳим элементлари қуйидагилардан иборат:

  • Тил – бу инсоннинг тажрибаларини тўплаш, сақлаш ва бошқаларга етказишнинг объектив шакли ҳисобланади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда ер куррасида 100га яқин расмий тил ва 3000дан ортиқ мустақил шевалар(диалектлар) мавжуд. Халқаро бизнесда расмий ёзишувларнинг учдан икки қисми инглиз тилида олиб борилади. Бироқ бир қатор мамлакатларда, жумладан, Франция ва Италияда расмий иш юритишни ўз тилларида олиб боришни афзал кўрадилар.

  • Удумлар – бу ўз ичига у ёки бу ғояларни киритувчи ҳамда жамоавий ҳиссиётларни чақирувчи жамоавий стереотипик ҳатти-ҳаракатлар йиғиндиси, меъёр ва қадриятлардир.

  • Одатлар – бу ўтмишдан олинган инсонлар ўртасидаги муносабатлар ва фаолиятни ижтимоий тартибга солиш шакли, хулқ-атворнинг ёзилмаган қоидаларидир.

  • Анъаналар – бу авлоддан авлодга етказилувчи ва узоқ вақдан буён сақланиб келувчи ижтимоий ва маданий мерос элементларидир.

  • Дин ва унинг жамиятдаги роли.

  • Пунктуаллик – аниқлик, батартибликни англатади. Ишбилармонликда пунктуаллик ҳар бир мамлакатга боғлиқ равишда фарқланади.

  • Престиж – обрў-эътибор, нуфузни англатади. У ҳам мамлакатга боғлиқ равишда турлича бўлиши мумкин. Масалан, америкалик учун турли хил қулайликларга эга бўлган офис ҳажми катта аҳамият касб этади.

  • Маълумот саводлилик даражаси, унинг техника таълими ва бозор алоқаларининг ўрнатилишига таъсири.

  • Жамиятнинг ижтимоий ташкил этилиши халқаро бизнеснинг бошқа жиҳатлари каби аҳамиятга эга. Аҳолининг ижтимоий тақсимланиши қандай, олий, ўрта ва қуйи синфлар ўртасида фарқлар каттами ва уларнинг халқаро бизнесга муносабати қандай?

  • Технология аниқ тушунчалар, усуллар, ўзгаришлар ва билимлар соҳасидир. Бошқа мамлакатнинг техника даражасини ўрганиш унинг ривожланиш даражаси ва бозор салоҳияти, инфраструктурасининг ривожланиш даражаси тўғрисида маълумотларга эга бўлишга хизмат қилади.



Хорижий мақсадли бозорларга кириб боришнинг ўзига хосликлари
Фирманинг халқаро фаолиятини ташкил этиш чет эл бозорларига чиқиш усулларини танлашни назарда тутади. Ташқи бозорларга чиқишнинг ўзига хос белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Капиталнинг ҳаракатланиш шакли (экспорт, кооперация, трансферт, қўшма корхона, эгалик қилиш).

  2. Чет эл бозорига чиқиш билан боғлиқ харажатлар миқдори.

  3. Инвестициялашнинг жозибадорлик даражаси.

Download 290.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling