Mavzu: Xalqaro marketing konsepsiyasi
ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ
Download 290.5 Kb.
|
Xalqaro marketing konsepsiyasi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқаро маркетинг тамойил ва усуллари
2.2ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ
Маркетингнинг халқаро қоидалари Халқаро маркетинг фаолиятининг аспектлари қуйидагилар ҳисобланади: мавжуд ёки кутилаётган хорижий талабни аниқлаш йўли билан у ёки бу маҳсулот (товар, хизмат) турини ишлаб чиқариш; халқаро бозор талабларини рақобатчилар ишлаб чиқарувчи товарларга нисбатан тўлароқ қондирувчи товар (хизмат) ишлаб чиқариш; чет эллик истеъмолчилар талабига жавоб берувчи маҳсулот яратиш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини (ИТТКИ) ташкил этиш; халқаро бозор ва унинг структураси, муайян истеъмолчилар талаби динамикаси, чет эллик истеъмолчилар талаби ва ҳоҳиш истаги тўғрисида маълумотлар тўплаш; ишлаб чиқариш, сотиш ва молиявий фаолиятни халқаро бозор манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш ва режалаштириш; товар маҳсулотларини сотиш усулларини такомиллаштириш; халқаро бозорда рационал товар ҳаракатланиши; товар ва хизматларни сотиш соҳасида халқаро назорат; ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасидаги бош мақсадларга эришиш мақсадида бозор субъектининг фаолиятини тартибга солиш. Фирманинг халқаро маркетинг фаолиятидаги асосий вазифа истеъмолчилар талабини фирманинг тижорат манфаатларига мос ҳолга келтиришдир. Халқаро маркетингнинг мақсади фирманинг ташқи бозордаги ижобий имиджини яратиш ва қулай натжаларга эришиш ҳисобланади. Халқаро бозор субъектларининг маркетинг мақсадларини сифат ва микдор бўйича ажратиб кўрсатиш мумкин. Сифат бўйича мақсадлар халқаро бозор субъектининг обрўсини ўстиришга хизмат қилади. Бу мақсадлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: мамлакат ичида ва импортчи мамлакатларда иқтисодий ютуқлардан фойдаланиш. бандликка ижобий таъсир кўрсатиш – ички ва ташқи меҳнат бозори. мамлакат ичида ва чет элда маданий, маърифий, спорт ва бошқа тадбирларни қўллаб-қувватлаш. Миқдор бўйича мақсадлар қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида ифодаланади: сотув ҳажмининг пул ва натурал кўринишда ўсиши. мазкур халқаро бозор субъекти товарлари эгаллаб турувчи бозор улушининг мамлакатлар, бозор сегментлари ва товарлар бўйича ўсиши. бозор субъектлари олувчи фойда миқдорининг ўсиши. Маркетингнинг ташқи иқтисодий алоқалар ривожланишига хос бўлган тўрт хил тури мавжуд: ички (миллий) маркетинг; экспорт маркетинги; халқаро маркетинг; глобал маркетинг. Ички (миллий) маркетинг. Унга фаолият миқёси мамлакат ҳудуди чегараларидан ташқарига чиқмайдиган миллий компания ва фирмалар амал қилади. Улар экспорт операцияларини рад қилмайдилар ва вақти-вақти билан бу операцияларни амалга ошириб турадилар. Бироқ бу операциялар ҳозирча бозор субъектининг фаровонлигини белгилаб бермайди. Экспорт маркетинги. Миллий бозорда мустаҳкам ўринга эга бўлган кўплаб бозор субъектлари учун экспорт операциялари қўшимча даромад олиш манбаи бўлиши мумкин. Бундай бозор субъектлари рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга бўладилар. Экспорт фаоллигини ички бозорининг тўйиниши ва соф конъюнктура характеридаги ноқулайликлар билан изоҳлаш мумкин. Халқаро маркетинг. Халқаро маркетингдан фойдаланишга чет элда ишлаб чиқариш филиалларига эга бўлган ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқараётган трансмиллий компаниялар фаолиятини мисол қилиб келтириш мумкин. Бундай компанияларга чет элда амалга оширувчи операциялар асосий фойда келтиради ҳамда халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси учун қулай шароитларни таъминлайди. Глобал маркетинг. Маркетингнинг бу тури бутун жаҳонни ягона бозор сифатида қабул қилади ҳамда миллий хусусиятларни ҳисобга олшига эмас, балки бозоринг миллий, маданий ва бошқа тависфномаларининг бир хиллигига асосланади. У фақат уларни истеъмол қилиш миллий маданият ва урф-одатларга боғлиқ бўлмаган товар гуруҳларига нисбатан қўлланади. Масалан, замонавий тозалаш воситалари, шахсий гигиена воситалари, дори-дармонлар, аудио-видеоаппаратура ва бошқалардан фойдаланиш, яъни улардан фойдаланиш у ёки бу мамлакатнинг маданий қадриятлари ва урф-одатларига эмас, балки мамлакат аҳолисининг турмуш фаровонлигига боғлиқ бўлади. Глобал компанияларга «Кока-Кола», «Проктер энд Гэмбл», «Истмен-Кодак», «Сони», «Тошиба» ва бошқаларни мисол қилиш мумкин. Халқаро бозор субъекти ўз фаолиятида атроф-муҳитдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатга асосий эътиборни қаратади. Ўз моҳиятига кўра ички ва ташқи муҳитдан таркиб топган халқаро маркетинг муҳити шаклланган. Маҳаллий (ички) муҳит халқаро бозорга чиқишдан олдин фирма ва компанияларнинг тартибга солади ва қуйидагилардан иборат бўлади: назорат қилинувчи омиллар (товар, нарх, тарифлар, товар ҳаракатланиши ва тақсимоти каналлари, сотувни рағбатлантириш); улар маълум даражада фирма томонидан бошқарилиши мумкин; назорат қилинмайдиган омиллар (иқтисодий муҳит, сиёсий кучлар, рақобат структураси, жамиятдаги ижтимоий аҳвол), фирма томонидан бошқарилмайди, яъни улар қандай бўлса шундайлигича қабул қилиниши лозим. Ташқи муҳит компания фаолиятига халқаро бозорда «ҳамкорлик» қилади ва қуйидагилардан иборат бўлади: назорат қилинувчи омиллар (экспорт қилинувчи товар, халқаро нарх, тарифлар, товар ҳаракатланиши ва тақсимоти каналлари, талабнинг шаклланиши ва сотувни рағбатлантириш, жамоатчилик фикрини шакллантириш); назорат қилинмайдиган омиллар (маҳаллий сиёсий куч ва оқимлар, импорт қилувчи мамлакатдаги иқтисодий аҳвол, географик муҳит ва инфраструктура, техник ривожланиш даражаси, рақобатбардршлик, маданиятнинг аҳволи). Халқаро маркетинг тамойил ва усуллари Download 290.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling