Шу вақт қуённи кўриб қолади.
Қуён, ҳа худди ўзи. Оппоққина, момиққина, қуёнлар.... Келаётган йил мучал ҳисобига кўра қуён йили. Ош бўлсиннинг байрам сонини қуён билан биргаликда, шерикликда олиб борсам, зўр бўларди-я. Байрам байрамдек ўтарди.Ҳозир эгаси билан саломлашай, сўрашайчи, илтимосимни айтайчи....
Қуён эгаси билан саломлашади.
Гулҳида: Ассалому алайкум, байрам муборак.Қуёнларингизнинг бунча истараси иссиқ. Қордек оппоқ, пахтадек юмшоқ эканлар.
Қуёнчи: Яхшимисиз? Раҳмат, раҳмат. Кўзимга жуда иссиқ кўриняпсиз.Ҳа ош бўлсин-о ош бўлсин дея, телевизорда турвалиб шеър ўқийсиз-а. Яхши-яхши.
Гулҳида: Топдингиз. Келаётган йил мучал ҳисобига кўра қуён йили экан. Битта қуённи бизга берсангиз, Ёшлар канали орқали исм-шарифингизни айтиб, қуёнчилик фаолиятингизга янада барака киритиб юборардик.
Қуёничи: Сизга, “Ош бўлсин!” га....(ҳаёлига овқат пиширамиз, деган гап келади.) Ҳа янги йилда қуён шўрва ичгингиз келиб қолдими. Балки қуён димлама пиширарсиз.
Гулҳида: Асло йўқ. Дастурни қуённингиз билан биргаликда олиб бораман-у, кўрсатувдан кейин дарров қуёнингизни манзилига қайтараман.
Қуёнчи билан келишади ва қуённи олиб қолади.
Биринчи лавҳа кетади. (Шоколаддан букет)
Гулҳида: Энди нима қиламан. Қулоқсиз қуён ҳам деяолмайман, шалпанқулоқ эди. Байрам кайфиятим ҳам тушиб кетди. Қуён чаққон чиқди, қочиб кетди. Осмонга учдими, ерга кирдими, ғойиб бўлди, қолди. Қуёнчи амакига энди нима дейман. Аниқ “Ош бўлсин!” да қуён шўрва пишириб ичиб олгансиз, дейдилар. Оббо, сен етмай тургандинг. Ҳой қарға, менга бўлма жўровоз, “қақиллаши” ни қаранг, шунча қор етмайдими, товон таги қорли поёндоз. Начора, аёз чоғи ҳушовоз қанотлилар учади-да жануб тараф, қахратонда қарғанинг қўшиғини эшитишга мажбурмиз, қуён кетди экан-а қай тараф.
Халқимиз ардоғидаги қўшиқчи қошига қуён етиб боради ва воқеалар бошланади.
Гулҳида: Қуён қидирилмоқда, дея эьлон ёзиб қўйдим. Атрофга илдим, узоқ-яқинлардагиларга ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилдим. Дараги чиқиб қолар. Энг ёмони қуёнимнинг алоҳида белгиларини билмайман, билганим оқ қуён оппоқ қуён. Кайфиятни туширмаймиз. Янги йил шундай байрам.... Бу кунда ҳар кунгидан-да, кулгунинг овози баландроқ эшитилиши керак. Бу байрамда ҳандалар, ҳазиллар, хурсандчиликлар тўлиб-тошиши керак.Яқинларингизга энг яхши совға ширин сўз, меҳрли кўз ва табассумли юз. Ҳаммамизда бу совғани улашишнинг имкони ҳам иложи ҳам бор. Бунинг учун маош, маблағ, сарф-ҳаражат шар эмас. Галдаги шоколаддан тайёрланадиган егулигимиз ҳам совғанинг сараси бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |