эркин радикал деб аталади. Бу кимёвий боғларнинг нормал ҳолатида жуфтланмаган электрон тутган туташ гуруҳлар элементларининг барча парамагнит тузлари ва O2, CIO2 , NO каби анорганик бирикмаларга тааллуқли эмас, яъни улар эркин радикаллар туркумига кирмайди. Шунга қарамай юқорида санаб ўтилган бирикмалар эркин радикаллар билан маълум умумийликка эга ва шунинг учун ҳам кўпинча улар эркин радикаллар билан биргаликда кўрилади. Заррачадаги жуфтланмаган электронлар сонига кўра моно-, ди- ва полирадикаллар дейилади ва улар электр бетараф ҳисобланади. - ва ҳ.к. электр зарядига эга эмас.
- , каби заррачалар зарядга эга бўлиб ион-радикаллар номи билан маълум. Радикал полимерланишда фаол марказ вазифасини эркин радикал бажаради. Жуфтланмаган электрон ҳисобига эркин радикал турли хил мономерлар, жумладан тўйинмаган бирикмалар билан осон реакцияга киришади:
- Жуфтланмаган электрон йўқолиши билан реакцион занжир узилади (ўсишдан тўхтайди). Шу сабабли икки радикалнинг ўзаро таъсири занжир узилишига олиб келади. Бундай жараённинг энг оддий мисоли бўлиб эркин радикалларнинг ўзаро бирлашиш - рекомбинацияланиш:
- ёки диспропорциланиш реакцияси ҳисобланади:
- Полимерланиш жараёнида занжир узатилиш реакциялари катта аҳамиятга эга.
- Эркин радикалнинг ҳосил бўлиши мономер молекуласига узатиладиган катта миқдордаги энергия сарфланиши билан боғлиқ. Реакцион занжирни бошлаб берувчи радикалларнинг ҳосил бўлиш усулига биноан полимерланиш термик, фотокимёвий, электрокимёвий, радиацион ва моддий инициаторлар ёрдамида иницирлаш реакцияларига бўлинади.
- Радикал полимерланишни
- Термик полимерлашда эркин радикаллар иссиқлик таъсирида ҳосил бўлади. Амалда ҳақиқий термик полимерлаш жуда кам кузатилади, чунки кислород ва баъзи бошқа моддалар инициаторлар, ингибиторлар вазифасини ўташи мумкин; бу, айниқса, юқори ҳароратларда кузатилади ва реакциянинг “ҳақиқий термик” табиатини бузиб кўрсатади. Ҳақиқий термик полимерлаш фақат стабил (барқарор) радикаллар ҳосил қилувчи
Do'stlaringiz bilan baham: |