Қайтарувчилар сифатида икки валентли темир ва бошқа металлар тузлари, сульфитлар, тиосульфатлар, пирогаллол, оксикислоталар, оксиальдегидлар ишлатилади. Водород пероксиди ва икки валентли темир тузлари орасидаги оксидланиш-қайтарилиш реакцияси вақтида гидроксил эркин радикаллари ҳосил бўлади: - ёки икки валентли темир билан
- радикали реакцияга киришиб
- Инициаторларнинг камчилиги шундаки, улардан ҳосил бўлган радикалларнинг ҳаммаси ҳам иницирлаш реакциясида иштирок этолмай ўсаётган занжирга бирикиб, уни узиб қўйиши мумкин. Шунинг учун ҳам инициаторларнинг самарадорлиги кичик бўлади. Иницирлаш самарадорлиги мутлоқ катталик эмас, у мономернинг табиати, муҳит, инициатор концентрацияси, реакция ҳароратига боғлиқ. Иницирлаш самарадорлиги кўп ҳолларда 0,3-0,7 орасида бўлади. Инициаторнинг бундай самарасиз сарфланиши қуйидаги икки реакция билан тушунтирилади.
- 1. Инициатор ривожланаётган радикаллар таъсирида индукцияланиб парчаланади:
- Бу реакция занжирнинг инициаторга узатилиши дейилади ва қуйироқда кўриб чиқилади. Инициаторнинг бундай парчаланиши натижасида радикаллар концентрацияси ўзгармайди, чунки янгидан ҳосил бўлган радикал
- янги полимер занжирини иницирлайди, лекин бундай реакция натижасида инициатор ортиқча сарфланади. Инициатор молекуласи парчаланади, аммо мономернинг полимерга айланиш миқдорида ўзгариш содир бўлмайди.
- 2. Иницирлаш жараёнининг биринчи босқичида ҳосил бўлган радикалларнинг қўшимча реакцияси. Парчаланишнинг биринчи босқичида ҳосил бўлган баъзи бирламчи радикаллар, масалан, қуйидаги реакцияларда полимерланишни иницирлаш ўрнига бетараф молекулалар ҳосил қилиш реакциясига киришади:
- Иницирлаш самарадорлиги (f) ни муҳокама қилганда, айни шу реакция назарда тутилади. Иницирлаш самарадорлиги иницирланган полимерланишда иштирок этадиган инициаторнинг биринчи парчаланиш босқичида ҳосил бўлган радикаллар улуши сифатида белгиланади. Иницирлаш самарадорлиги индуцирланган парчаланиш натижасидаги сарфини ҳисобга олмайди.
- Иницирлаш самарадорлигининг паст бўлиш сабабларидан яна бири, юқорида айтиб ўтилганидек, занжир узатилиш реакцияларидир.
- Занжир узатилиш реакцияси натижасида ривожланаётган нофаол молекуладан кўчувчан атом ёки атомлар гуруҳини тортиб олиб дезактивацияланади, нофаол молекула эса радикалга айланиб янги кинетик занжир ўсишини бошлаб беради:
- Занжир узатилиши оқибатида моддий занжир ўсишдан тўхтайди, полимерланиш тезлиги эса деярли ўзгармайди: kин > kp да тезлик ошса, kин < kp камаяди.
- Занжир узатилиши реакцион системадаги барча компонентлар – мономер, инициатор, эритувчи, полимер ва ҳ.к. га бўлиши мумкин. Занжир узатилиш реакциясини ҳисобга олинса ўртача полимерланиш даражаси ривожланиш реакциясининг материал занжир тўхташига олиб келувчи, бимолекуляр узилишни ҳисобга олганда ҳам, барча реакциялар тезликлари йиғиндиси нисбатига тенг.
- E'ITIBORINGIZ UCHUN RAHMAT!
Do'stlaringiz bilan baham: |