Mavzu: yuqori molekulyar birikmalar sintezining


стирол ва метилметакрилатда


Download 1.15 Mb.
bet6/10
Sana15.11.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1776902
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 - Maruza

стирол ва метилметакрилатда кузатилиши ишончли равишда исботлаб берилган. Термик полимерлашнинг умумий тезлиги мономер концентрацияси квадратига мутаносиб. Шу сабабли термик полимерланишни баъзан мономернинг икки молекуласи тўқнашишида боғлар узилиши натижасида аввалига бирадикал ҳосил бўлишидан иборат бимолекуляр реакция деб ҳам қаралади:
  • Ҳосил бўлган бирадикал мономер молекуласи билан тўқнашиб иницирловчи радикал ҳосил қилади:
  • Термик иницирлашнинг фаолланиш энергияси жуда юқори бўлгани учун термик полимерланиш жуда секин содир бўлиб, тезлиги эса ҳароратга бевосита боғлиқ бўлади. Шуларга қарамай термик полимерланиш узлуксиз равишда саноатда полистирол ишлаб чиқаришда кенг ишлатилади.
  • Статистик ҳисоблашларнинг кўрсатишича бунда узун занжирларнинг ҳосил бўлиш эҳтимоллиги ниҳоятда кам. Ч.Уоллинг* томонидан таклиф этилган бимолекуляр иницирлаш механизми анча ишончли:
  • Фотополимерланиш кварц идишга солинган мономерга ёруғлик фильтри билан жиҳозланган симоб лампа билан ёритиб иницирланади; одатда азот атмосферасида тўлқин узунлиги бўлган нурдан фойдаланилади. Ёритиш даражасини осон бошқариш ҳисобига бу усул полимерланишни ўрганишда кенг қўлланилади.
  • Фотополимерланиш механизми тўлиқ аниқланмаган. Тахминларга кўра, ёруғлик кванти ютилганда молекулалар қўзғолган ҳолатга келади ва трипет кўринишга ўтади. Трипетнинг мономернинг бошқа молекуласи билан таъсирланишидан бирадикал ҳосил бўлади ва сўнгра у монорадикалларга диспропорциланади:
  • Қўзғолган молекула мономернинг бошқа молекуласи билан тўқнашганида қўзғолган молекуланинг спонтан (ўз-ўзидан) дезактивацияланиши содир бўлиши мумкин. Шу сабабли ёруғликнинг ютилган ҳамма квантлари ҳам полимер занжирининг ривожланишини иницирлайвермайди. Фотоиницирлаш ҳароратга боғлиқ бўлмагани учун бу жараённинг фаолланиш энергияси нулга яқин. Фотополимерланиш тезлиги қўшимча фаол радикаллар ҳосил қилувчи манбаъ – сенсибилизаторлар (пероксидлар, эритувчилар) иштирокида ортиши мумкин.
  • Фотополимерланиш олиб бориладиган хона ҳароратида сенбилизаторлар фақат ёруғлик билан нурлантирилганда фаол радикалларга парчаланади.
  • Фотополимерланиш ҳаво кисло-роди иштирокида секинлашади, чунки бирламчи радикаллар мономер молекулаларига қараганда ҳаво кислороди билан катта тезликда реакцияга киришади.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling