Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
Эпидемиологияси. Вабо антропоноз касаллик, яъни фақат одамларга хос хасталик ҳисобланади. Инфекция манбаи бемо ва вибрион ташувчидир. Вибрион оғиз орқали тушиб, нажас билан ажралади. Вибрионни тарқалишида сув жуда катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистонлик олимларнинг илмий изланишлари натижасида гидробионт-лар: бақа, қисқичбақа, балиқ, чиғаноқлар организмида вабо вибриони узоқ вақт сақланади. Касаллик асосан ёз ойларида тез тарқалади. Вибрионларни тарқатишда пашшалар ҳам мухим ўрин тутади. Ҳасталикдан кейин унча мухим тургун бўлмаган иммунитет ҳосил бўлади. Клоникаси. Вабо вибриони одам организмига оғиз орқали тушгач меъда-нинг кислотали мухити унча асосий тўсиқ олган вибрионлар ингичка ичакда қулай шароит топади ва тез кўпаяди. Касалликларнинг яширин даври беш кунгача. Касалликни енгил, ўртача оғирликда, оғир кечадиган турлари бор. Одатда касаллик тўсатдан, дарак берувчи аломатларсиз 20-30% беморларда касалликка хос белгилар намоён бўлишидан олдин, бир неча соатдан би кеча-кундузгача ҳасталикнинг продромал даври белгилари: тана гоҳ совуб (увишиб), гоҳ қизиши рўй бериб, тана ҳароратини 37-38% га кўтарилади. Бемор ҳожатга бориб, «сабабсиз» ичи суриб, оёқ-қўлларидан дамон камайиши билан бошланади, ичакдан чиқариладиган ахлат ипир-ипир, оқ лойқа сув каби бўлади. Кўпроқ ҳолларда касаллик бошланганидан кейин ич бузилиши билан бир вақтда қусиш бошланади. Қайт қилиш ҳам тез-тез такрорланиб туради. Бемор танасида дармонсизлик, оёқ мушакларининг тиришиб қолиши билан аҳволи оғирлашади. Қусиш, ич кетиши натижасида қисқа муддат ичида бемор организмида дегмдротация рўй беради. 1) Биринчи даражали дегидротацияда қусиш ва ич суриши 4-5 мартадан ошмайди. Бемор организми йўқотган суюқлик тана вазнини 3% дан баъзан хатто тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилмайдилар. Улар эпидемиологик жиҳатдан ғоят ҳавфли ҳисобланади. 2) Иккинчи даражали дегидротацияда ич суриш ва қусиш тез-тез такрорланиб кунига 15-20 мартагача бориши мумкин. Организм сувсизланиши сезиларли даражага бориб бемор оғиз қуриши, ташналик, холсизлик, бош айланишидан шикоят қилади. Тери қуриша бошлайди. Қон босими пасаяди. Сийдик ажралиши камайиб кетади. Баъзан болдир мускулларида тиришиш пайдо бўлади. Организм йўқотган суюқлик тана вазнини 4-6% га етади. 3) Учинчи даражали дегидротация ўй бериши дастлабки соатлариданоқ ич суриши ва қусиш жуда тез қайталаниб турганида кузатилади. Буда қисқа муддат ичида бемор организми жуда кўп электролитлар (Na, K, Cl) ва суюқлик йўқотади. Шу даврда организмдан чиқиб кетган суюқлик ҳажми тана вазнининг 7-9% гача боради. Беморни ташналик қийнайди, чанқоқлик деярли босилмайди. Териси қуриб қолади, овози зурға эшитилади. Қон босими сезиларли даажада пасаяди. Юз, қўл ва оёқ мускулларида кучли оғриқ берадиган тиришиш кузатилади. Сийдик кам ажралади. Қон қуюқлашади, К, Cl миқдори камайиб, Na миқдори ошади. 4) Тўртинчи даражали организм сув юқотишининг энг юқори даражаси ҳисобланиб, йўқотилган сув тана вазнининг 10% ва ундан ортиғини ташкил этади. Баъзан касаллик дастлабки соатлариданоқ шиддатли бошланади. Тўхтовсиз ич кетиши ва қусиш натижасида 8-10 соат давомидаёқ бемор ғоят сувсизланиб қолади. Сувсизланиш натижасида қон қуюқлашади, юрак-қон томирлари фаолияти кескин бузилади, қусиш ва ич суиши эса тўхтаб ҳам қолади. Томир уриши ва қон босимини аниқлаб бўлмайди. Тананинг барча мускулларида узоқ давом этадиган тиришиш ва кучли оғриқ кузатилади. Нафас олиш сусайиб чуқурлашади (Чейн-Стокс). Сийдик ажралиши тўхтамайди. Қондаги эритроцит ва лейкоцитлар сони кўпаяди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling