Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эпидемияси
- Патогенези.
Этиологияси: Қўзғатувчиси 1894 йил Гонг Конг эпидемияси вақтида иерсент томонидан топилган. Lersinia Pestis деб аталадиган бу микроб ички томони ёйсимон узун бочкага ўхшайди. У ҳаракатсиз, спора ҳосил қилмайди, капсуласи бор. Ташқи муҳитга чидамли. Дезинфекцияловчи моддалар таъсирида тез ҳалок бўлади. 60оС иссиқда – 30 минутда, 100оС да дархол ҳалок бўлалди.
Эпидемияси: Табиий шароитда микробларни кемирувчи ҳайвонлар (тарбаган, юмронқозиқ, каламушлар) да учрайди. Бу ҳайвонлар ўлат микробларини сақлайдиган манба ҳисобланади. Сичқонларга – каламушлар, туялардан юқиши мумкин. Ўлат алоҳида ҳавфли юқумли касалликлар гуруҳига киради. Каспий яқинидаги чўллар, қизилқум, орол, Урал ва Байкал орқасидаги чўлларда унинг табиий ўчоқлари бор. Табиий ўчоқда яшовчи кемирувчи ҳайвонлар ўлатнинг манбаи ҳисобланади. Ўлат ана шу ҳайвонлардан одамларга юқиши мумкин. Баъзан кемирувчилардан ўлат туяларга ҳам юқади. Ўлат инфекцияси ёввойи кемирувчи ҳайвонлардан каламуш ва сичқонларга юқади. Ўлат асосан трансмиссив йўл билан бургалар чиққан пайтида юқади. Бурга ўлат билан оғриган кемирувчи ҳайвонни чаққанда, унинг қони билан бурганинг хазм йўлига ўлат микроблари тушиб кўпаяди. Ана шу бурга одамни чаққанда одам терисига бирталай ўлат микроблари тушади. Бурга чаққан жойни қашилганда микроблар тери орасига киради ва касаллик шу контакт йўли орқали юқиши мумкин. Масалан, кемирувчи ҳайвонларнинг терисини шилаётганди одам териси ёки шиллиқ пардасининг ёрилган, тирналган жойидан ўлат микроби кириши мумкин. Ўлатнинг ўпка формаси ҳаво-томчи йўли билан ҳам юқади. Ўлатнинг бу хили билан оғриган бемор йўталганда балғами ва йиринг заррачалари билан ўлат микробларининг ташқарига чиқаради, шунда бу микроблар бошқа соғлом одамларга осонгина юқиб қолади. Ўлат билан оғриган ҳайвон (туя) гўштини истеъмол қилганда алиментлар йўл билан ҳам юқади. Ўлат юққан одамларнинг ҳаммаси бу касаллик билан оғрийди ва соғайгач одамда умрбод сақланадиган иммунитет пайдо бўлади. Патогенези. Ўлат микроби организмга тери ва шиллиқ парда орқали киради. тери орқали кирганида камдан-кам холларда терида бирламчи эффект пайдо бўлади: терининг ўша жойида аввал доғ пайдо бўлиб, кейин тугунчага, сўнгра везикула ва пустулага айланади. Пустула ёрилгач, узоқ вақт тузалмайдиган яра пайдо бўлади. Кўпинча ўлат микроби терида ҳеч қандай ўзгариш ҳосил қилмай, лимфа томирлари орқали регионал лимфа тугунларига боради. Лимфа тугунлари, уларнинг атрофидаги тўқималар яллиғланади ва ўлат бубони пайдо бўлади. Биламчи бубонлар ўлат микроблари қонга тушади ва бактериемия бошланади. Қон орқали ўлат микроби бутун организмга тақалган ўлат микробларининг бир қисми бошқа лимфа тугунларига ўтиб, уларни яллиғлантиради ва иккиламчи бубон ҳосил бўлади. Қонда айланиб юрган ўлат микроби баъзан ўпка тўқимасига ўрнашиб, унинг яллиғланишига сабаб бўлади. Организмда ўлат микроблари жуда тез кўпаяди, бир қисми парчаланиб чиққан токсин организмини заҳарлайди. Интоксикация монокулеар-пагоцитар системанинг ҳимоя функциясини издан чиқаради, натижада кўп миқдорда ўлат микроби қонга тушади, шундай қилиб ўлатнинг синтек формаси бошланади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling