Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАВЗУ: Эпидемиология асослари.
ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР:
Ўша ҳавфли инфекцияларга нималар киради? Вабо қўзғатувчиси, белгилари давосини айтинг. Ўлат касаллиги сабаби белгиси? Карантин ва осервация нима? МАВЗУ: Эпидемиология асослари. Дезинфекция, дезинсекция, дератизация. РЕЖА: Юқумли касалликлар келиб чиқиши тарихи. Инфекция манбаи, тарқалиши, олдини олиш. Юқумли касалликлар классификацияси. Иммунитет ва эмлаш ишлари. Юқумли касалликлар қадимги замонларда ҳам учраган. Чинчечак, ўлат, вабо ва бошқа хатарли юқумли касалликлар вақти-вақти билан кенг тарқалиб миллионлаб кишиларнинг ёстиғини қуритган, жамиятга кўп талофат етказган. Юқумли касалликларнинг моҳияти, уларнинг келиб чиқиши сабаблари узоқ вақт давомида номаълум бўлиб келган. Лекин ўша замонларнинг донишманд кишилари бу касалликларнинг бемордан соғлом одамга юқиш ҳусусияти бор эканлигига эътибор қилганлар. Кейинчалик юқумли касалликлар 2 хил бўлади: 1) бир хил юқумли касалликлар ташқи муҳитда юзага келадиган алоҳида зарарли модданинг одам организмга кириши натижасида пайдо бўлади. 2) 2 чи хил касалликлар эса соғлом одамлар беморга яқин юрганида контакт йўли билан юқади. Ўрта асрнинг машхур олими ва шифокори ватандошимиз Абу Али ибн Сино ўз асарларида (930-1037 й) «Ал қонун»да, «Ўлат, чинчечак, қизамиқ ва бошқа юқумли касалликларни кўзга кўринмайдиган жониворлар қўзғатса керак» деб гумон қилади. 1478-1553 йилларда яшаган Италиялик олим Фракастро ҳам юқумли касалликларни қўзғатувчи омил тирик жонивор жонлигини ва юқумли касалликлар 3 хил йўл билан: Контакт орқали Бемор фойдаланган буюмлар орқали (кийим–кечак, сочиқ ва бошқалар). Ҳаво орқали юқишини таъкидлайди. Англиялик шифокор Эдуард Женнер одамларни (1949-1828) чинчечакдан асрайдиган ҳавфсиз ва жуда самарали усулни кашф этган. Э. Женнер сигир чечагини одамларга эмлаш йўли билан кучли иммунитет ҳосил қилиб, чинчечакга қарши яхши натижа берадиган профилактика усулини ишлаб чиқди. Бу эмлаш усули қисқа муддатда деярли ер юзидаги ҳамма мамлакатдарда қўлланила бошлаган. Француз олими Луи Пастер (1822-1895) махсус тадқиқотлар ўтказиб, одамларда юқумли касалликлар пайдо бўлишида микроорганизмларнинг ролини исботлаб берди. Шунингдек, микроорганизмларни кучсизлантириб юқумли касалликларга қарши эмлаш усул қўлланиладиган эм дори яъни вакцина олиш усулини амалда жорий этди. У қутиришга ва куйдиргига қарши эмлаш учун вакцина ишлаб чиқди, уни кенг қўлланишига тавсия этди. А. Пастернинг қутиришга қарши вакцинаси ҳамма вақт ўлим билан тугайдиган қўрқинчли қутириш касалига йўлиқмаслик имконига эга бўлинди. Юқумли касалликлар ҳақида таълимотни ривожланишига немис олими Роберт Кох (1843-1910) алоҳида ўрин эгаллайди. И.И.Мечников эса инфекция ва иммунитет ҳақидаги таълимотни асослаб берди. У вабо, қайталама терлама, захм, ичбуруғ, сил касалликларининг келиб чиқиши устида самарали иш олиб борди. С.П.Боткин 1860 йилларда «катарал» сариқ касаллиги юқумли касалликдир» деб таъкидлади ва ич терлама клиникасининг баъзи ҳусусиятларини ҳар томонлама ўрганиб ёритиб берди. Улуғ Ватан урушидан кейинги даврларда И.К.Мусабоев раҳбарлигидаги бир гуруҳ илмий ходимлар Ўзбекистон шароитида қатор юқумли касалликларнинг клиникаси, диагностикаси ва давоси соҳасида тадқиқот ишларини олиб бордилар. Шу вақтгача ер юзида маълум бўлган ва ўрганиб чиқилган юқумли касалликларнинг сони 1060 дан ортиши ва уларнинг баъзилари вақти-вақти билан эпидемия хатто пандемия шаклида кенг тарқалиши мумкин. Юқумли касалликлар ҳақидаги таълимот микробиология, эпидемиология, паразитология, иммунология, экспериментал химиотерия ва патологик анатомия билан богланган. 2 чи томондан ички касалликларни ажралмас қисми ҳисобланади. Врач ички касалликлар ҳақида яхши билимга эга бўлмасдан туриб инфекционист бўла олмайди. Мамлакатимизда баъзи юқумли касаллик-лар бутунлай тугатилди. Масалан: Чинчечак, қайталама терлама, лейишманиоз. Инфекциянинг авж олиши мураккаб ижтимоий биологик жараён бўлиб, микроб билан макроорганизмнинг ўзаро таъсири натижасига боғлиқ. Патоген бактерия кирганда одам организмида патологик ўзгаришлар, мосланиш ва химояланиш жараёни юз беради, (касаллик ривожланади). Патоген микроб одам организмига тушгач, ривожланиш бир томондан микроб вирументлигига ва 2 чи томондан одам организмининг шу касалликга мойиллиги ва реактивлигига боғлиқ. Баъзи микроблар одам организмида узоқ вақт зарар келтирмай яшаши мумкин, одам организмининг куч – қуввати пасайганда касаллик микроблар энди патоген микробларга айланиб қолади. Шундай қилиб аутоинфекциялар ёки эндиген инфекцион касалликлар организмда яшаб турган микроблар таъсири натижасида пайдо бўлади. Юқумли касалликлар бошқа касалликлардан қуйидаги 4 ҳусусияти билан фарқ қилади: Юқумли касалликни тирик патоген микроб қўзғотади. Бемор ўз навбатида касаллик манбаи бўлади ва уни бошқаларга юқтириши мумкин. Бемор қайси юқумли касаллик билан оғриб ўтса, унинг организмида ўша касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлади, бу касалликни қайтадан юқишга қаршилик кўрсатади. Юқумли касалликлар муайян даврлар билан, яъни циклик тарзда ривожланади ва сўнади. Патоген микроб организмга тери, шиллиқ парда орқали киради. Микроорганизм ўзининг химоя механизмлари ёрдамида бегона унсур (микробнинг) кўпайишига, тарқалишига тўсиқ бўладиган чора тадбирларни кўради. Фагоцитар элементлар, антителолар сафарбар қилинади. Организмнинг бу химоя ва мосланиш реакциялари то патоген микроб организмдан бутунлай йўколгунча давом этаверади. Бу организмнинг табиий, наслдан-наслга ўтадиган ҳусусиятидир. Патоген микроб ўзини ҳар қандай қарши кучларидан сақлашга ўринади, озгина шароит бўлса тез кўпаяда, фагоцитларга қарши мосланади (капсула ҳосил қилади, агретикуло-эндотелиал системасин, антифагин, вирулин каби моддалар ишлаб чиқарилади). Патоген микробларнинг асосий ҳусусиятлари уларнинг вирулентлиги ва токсигенлигидир. Микробнинг организмга кириши, кўпайиши ва микроорганизмнинг химоя механизмларини енгиб, ўзининг зарарли таъсирини кўрсата олиш вирулентлигидир. Микробнинг токсин (заҳарли модда) ишлаб чиқариш қобилиятига токсигенлик дейилади. Микробнинг токсини муайян бир органга ёки системага таъсир ўтказиш ҳусусиятига тропизм дейилади. (1 та органга кўпроқ куч билан таъсир қилишга айтилади). Токсинлар кимёвий тузилишига қараб аксари ферментларга ўхшаб кетади. Ўз ҳаёт фаолиятида микроб токсинни ташқарига ишлаб чиқарилса экзотоксин, баъзи микроблар эса токсин микроб хўжайраси ичида ҳосил бўлиб, микроб парчаланганда ажралиб чиқади – буни эндотоксин дейилади. Масалан: а) Экзотоксин ишлаб чиқариш микробларга: Дифтерия, кокшод, ичбуруғ, ботулизм, стрептококк, стафилококк. б) Эндотоксин ишлаб чиқариш микробларга: Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling