Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet18/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Иккиламчи сентик формаси: Ўлатнинг бу формаси бошқа формаларидан сўнг ривожланади ва интокцикация жуда камаяди ва бемор аҳволи жуда оғирлашади. Геморогик синдром ривожланади. Иккиламчи инфекция ўчоқлари, иккиламчи бубонлар ривожланади.
Бирламчи ўпка формаси: Бу ўлатнинг энг оғир формасидир. У тўсатдан бошланади, бемор эти увиишиб, қалтирайди ва ҳарорати кўтарилади, боши қаттиқ оғийди, кўкраги санчиб йўталади. Йўталганда аввал тиниқ шилимшиқ кейинроқ эса қон аралаш балғам ташлайди. Бемор безовталаниб алахлайди, уни текшириб кўрилганда пневманияга хос аломатлар аниқланади, бемор ахволи оғир бўлади. Юрак тез уради, тонлари бўғиқ бўлади. Бемор юзи кўкаради, бемо бехуш холга тушади ва охири ўлиб қолади.
Иккиламчи ўпка формаси: Ўлатнинг бу формаси бубонли форманинг асорати тарзида бошланади ва бирламчи ўпка формасига ўхшайди ва ўз вақтида даволанмаса бемор тезда ҳалок бўлади.
Ичак формаси: Бу формаси синтек жараён оқибатида юз беради. Ҳарорат юқори кўтарилади, кучли интакцикация юз беради. Бемор кўнгли айниб, қайд қилади. Қон, иринг аралаш ич кетади, қорин оғрийди, кўчанинг безовта қилади. Ўлатнинг бу формасида бемор бир неча кун ичида ҳалок бўлади.
Лаборатория текшируви: Бактериологик, бактериоскопик, серологик ва биологик усуллар қўлланилади.
Бактериологик усулда: бубон везикула, пустула карбункулдан олинган йиринг, шилимшиқ суюқлик озуқа муҳитига жиб текширилади. Шу усул билан бирга биологик усул ҳам қўлланилади. Текширилувчи материал денгиз чўчқаси ва сичқон организмига юборлиб текширилади.
Бактеиоскоп усулда: керак бўлган материаллардан суртма олиб граммли усулда бўлиб микроскопда кўрилади.
Серологик усул: Гемоглюцинацияни тормозлаш усули ёрдамида қонда специфик антитело бор-йўқлиги аниқланади. Экспресс диагностика – антителоларини флюреценнциялаш усули касаллик қўзғатувчи микроб бор-йўқлиги аниқланади (2 соат ичида).
Давоси: Стрептопицин 2,5-3,5 бир кеча кундузда юборилади. Ҳарорати пасайгач препарат дозаси 2 баробар камайтирилиб, яъни 3-5 кун берилади. Стректолицин ўрнига неомицин (кунлик дозаси 3-6 млн. ТБ) оксеситетрациклин (кунлик дозаси 3-6 млн. ТБ) морфоциклин, ампиццилин, ампиокс, хлортетроциклин (кунлик дозаси 2 г гача) буюрилади. Антибиотиклар даво курси 7-10 кунгача давом этади.
Бубон ичига ҳар куни 1 куни атректомицин 500 000 ТБ ёки ампиццилин 0,5 г юборилади. Бубон ёилган холларда эса гипертоник эритма билан яъни фурацилинга қўлланган дона қуйилади.
Интокцикацияни камайтириш учун ренгер эритмаси, ноекомпенсан, реополюглюкин, глюкоза эритмаси қуйилади. К+С 1,5–2 г дан В1, В6, В12, К витаминлар берилади.
Профилактика: Кемирувчи ҳайвонлар ўлат микробларининг асосий резеруари ҳисобланади. Кемирувчи ҳайвонлар кўпайиб кетмаслиги учун дератизация ишлари олиб борилади.
Ўчоқда: Бемор аниқланиб касалхонага ётқизилгач шу жой дезинфекция, дезинсекция, дератизация ўтказилади ва 6 кун карантин эълон қилади. Бемор билан мулоқотда бўлганлар 6 кун давомида врач назоратида бўлиб, ҳар куни 3 марта ҳарорати ўлчанади. Эхтиёт шарт юзасидан стрептолицин тайинланади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling