ТАЯНЧ АТАМАЛАР:
Реанимация бўлими – жонлантириш бўлими.
Интенсив треапия – оғир беморлар даволанадиган, доим назоратда бўладиган палата.
Дигностика – ташхис қуйиш.
Бокс – мустақил кириш ва чиқиш эшикларига эга бўлган алоҳида хона.
СЭС – санитария эпидемиология станцияси.
Эпидперевозка – юқумли касалликлар билан оғриган беморларни ташувчи махсус транспорт воситаси.
ТЕКШИИШ УЧУН САВОЛЛАР:
Юқумли касалхона қандай қисмлардан ташкил топган?
Республикамизда неча турли юқумли касалликлар шифохоналари мавжуд.
Абулхона бўлимининг вазифасига нималар киради?
Юқумли касалликлар шифохонаси палаталари қандай бўлиши керак?
Бўлимларда қандай қоидаларга, талабларга иоя қилиниши керак?
Озиқ-овқат қолдиқлари, идишларини дезинфекция қилиш, хожатхонларни дезинсекцияси қандай амалга оширилади?
Профилактик тадбирларга нималар киради?
МАВЗУ: Бактериологик ўчоқ.
Ўта ҳавфли инфекциялар ўчоғи.
Бактеиологик қурол оммавий қирғин воситаларидан ҳисобланади. Одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларда ёппасига касаллик қўзатадиган ва ўлим олиб келадиган патоген микроблар ёки уларнинг захарли маҳсулотлари бактериологик қурол деб аталади.
Улар турли ҳарбий аслаҳалар: бомба, артиллерия снарядлари, махсус чанглатувчи ёки контейнерлар, аэорозолли сачратувчилар воситасида қўлланиши мумкин.
Ҳаво билан аралашиб одамларни ва ҳайвонларни ҳар-хил касалликларга йўлиқтириши мумкин. Вабо, сибир яраси, буцеллёз, туляремия, ўлат, қорачечак каби касалликлар мисол бўлади.
Бактерияли зарарланиш маркази деб бактериал қуролнинг таъсирига гирифтор бўлган эллар маркази, қишлоқ хўжалиги объектларига айтилади. Зарарланиш марказининг айлана теварагига қуролли қоровуллар қўйилади ва рўхсатсиз бу ерга кириш чиқиш қатъиян тақиқланади.
Халқ орасида юқумли касалликларни олдини олиш учун комплексли эпидемияга қарши санитария – озодлик ишлари олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |