Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
8. ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ
Вируслар қўзғатадиган гепатитлар ер юзида жуда кенг тарқалган. Бу касаллик беморни узоқ муддатга ишга яроқсиз қилиб қўяди, баъзан беморлар ўлимига ҳам сабаб бўлади. Вирусли гепатитни 5 тури маълум: гепатит А; гепатит В; гепатит Е; гепатит Д; гепатит С. Бу гепатитлар этиологияси, эпидемиологияси, патогенези ва клиник жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Гепатитда асосан жигар зарарланади. Бемор баданини сарғайиши фақат гепатит эмас балки, бошқа касалликларда ҳам учрайди. Масалан: 1) ўт йўлига тош тикилиб қолса (ўттош касаллигида) ошқозон ости бези раки ўсмаси ўт йўлини қисиб қўйганда: 2) жигар паренхимасини ҳар турли микроблар, вируслар заҳарли моддалар натижасида ўт суюқлиги ишлаб чиқариш бузилади; 3) эритроцитларни кўплаб парчаланиш (гемолиз) натижасида кўп миқдорда ўт пигментлари ҳосил бўлади. Гепатит А юқумли ичак инфекцияларига кирадиган антропоноз касаллик. Касаллик манбаи бемор ҳисобланади. Вирус бемор ахлати орқали ташқарига чиқарилади. Айниқса яширин даврини охири ва бемор бадани сарғайгунга қадар юқумли ҳисобланади. Касаллик белгилари пайдо бўлгунгача 9-10 кун олдин бемор қонида вирус аниқланади. Вирус баданда сариқлик пайдо бўлиши билан йўқолади. Ўзбекистонда куз-қиш ойларида кўп учрайди. Клиникаси: Гепатит А ни яширин даври ўртача 15-30 кун. Касаллик ўткир катарол белгилар билан бошланиб тез чарчаш, диспептик белгилар кўнгил айниш, қусиш билан ўтади. Сариқлик даври 7-15 кун давом этади. Катталарда жигар катталашмаслиги мумкин, болаларда жигар катталашади. Қонда билирубин ошганини, фермент ошганини аниқлаш мумкин. Билирубин N 1% мг %. Соғайиш даврида: билирубин, ферментлар, тимол пробаси N 5 дан 7 ЕД бўлади. Касаллик: енгил, ўртача оғир, оғир формада ўтади. Вирусли гепатит А да сурункали форма ривожланмайди. Иммунитет узоқ муддатга сақланади. Касалхонадан чиққандан сўнг бир ой мобайнида N анализлар бўлса «Д» ҳисобидан ўчирилади. Мулоқотда бўлганларни 35 кун мобайнида кузатилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling