Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа


Download 0.99 Mb.
bet6/13
Sana23.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1225622
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-мавзу

3. Давлат ва фуқаро муносабатлари.
Давлат ва фуқаро муносабати давлатчилик тарихида марказий масалаларидан бўлиб келган. Давлат ва фуқаро муносабатини қандай ташкил қилишга давлат кимнинг манфаатини ҳимоя қилиши, кимнинг иродасини ифода этиши ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилган.
Давлат ва фуқаро муносабати давлат суверенитетига нима алоқаси бор? – деган савол туғилиши мумкин.
Айтиш мумкинки, бу муносабатни қандай ташкил қилишга давлат суверенитетини тўғридан-тўғри алоқаси бор. Фақат давлат суверен давлат бўлмагандагина фуқаролар билан ўзи хоҳлаганча, манфаатлар мутаносиблиги асосида муносабатни ўрнатиши мумкин.
Бундан ташқари, суверенитет фақат давлат суверенитети билан чекланмайди, халқ суверенитети ҳам мавжуд бўлиб, бу орқали халқ ўз иродасини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.


Ёдда тутинг:

Конституциянинг барча давлат ва фуқаро муносабатларига тааллуқли қоидалари, нормалари шу қоидага мос келиб, уни рўёбга чиқаришга қаратилади. Масалан, Конституциянинг 42-моддасидаги “Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади”, 43-моддасидаги “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” –деган қоидалар, ёки 53-моддадаги “Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олади” –деган қоида фуқаро манфаатини ҳимоя қилишда давлат асосий масъул эканлигини кўрсатади.
Давлатнинг халқ иродасини ифода этиши (халқ бу Ўзбекистон фуқаролари), унинг манфаатларига хизмат қилиши, Конституциянинг шу 2-моддасида янада аниқлаширилиб, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар, деб белгилаб қўйилди. Сабаби давлат органлари (вакиллик, ижро, суд) давлатнинг аниқ вазифаларини ҳал қиладиган, шунга яраша давлат томонидан етарли ваколатлар билан таъминланган эга тузилмадир. Ҳудди шунингдек, мансабдор шахслар ҳам давлат вакилидир.


Маълумот учун7:

Давлат органлари ва мансабдор шахслар давлатнинг фуқаролар олдидаги масъулиятини амалий жиҳатдан бажарадиган давлат вакилидир. Давлат жуда кенг тушунча. Давлатнинг фуқаролар олдида масъулияти деганда умумий гапга, декларатив тушунчага ўхшаб қолди. Давлатнинг фуқаролар олдидаги масъулияти аниқ усуллар, механизмлар орқали ҳаётий воқега айланиши мумкин. Бу эса давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқаролар олдида масъулиятини белгиланиши билан давлат масъулияти рўёбга чиқади.
Собиқ Иттифоқ даврида қабул қилинган бирорта конституцияда давлатнинг, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқаролар олдида масъуллигини белгиловчи (ҳатто декларатив характерда бўлса ҳам) қоида ва норма учратмаймиз. Аксинча, уларда фуқароларнинг давлат олдидаги масъулияти ҳақида кўплаб нормалар мавжуд эди.
Давлат, давлат органлари, мансабдор шахсларнинг фуқаролар олдида масъуллиги, фуқаролик жамиятининг ҳам асосий шартларидандир, фақат фуқаролик жамиятидагина бундай масъуллик реал воқеага айланди.
Шунинг учун ҳам Президент томонидан илгари сурилган Концепцияда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинг фуқаролар олдида масъулиятини кучайтириш учун “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ва “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлар қабул қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди8.
Давлат органлари фаолияти қанчалик очиқ бўлар экан, шунингдек, уларни фаолияти устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатилар экан, давлатнинг фуқаролар олдидаги масъулияти кучайиб боради ва давлат-фуқаро муносабатида фуқаро манфаати устунлиги таъминланади.


Ёдда тутинг:

Масалан, “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги қонунда фуқароларнинг мурожаатларини аниқ муддатда кўриш зарурлиги белгиланган. Бундай ҳолатларни бошқа қонунларда ҳам кўриш мумкин.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling